Линклар

Шошилинч хабар
12 август 2022, Тошкент вақти: 04:45

“Тонировка” ҳақидаги қарор: Орқа ён ойналарни қорайтириш бепул бўлади


Тошкент.

Президент Шавкат Мирзиёев “узоқ кутилган” "тонировка" ҳақидаги қарорни имзолаган.

Бу ҳақда у 28 июнь кунги селектор мажлисида маълум қилган.

Президент Матбуот котиби Шерзод Асадовнинг Мирзиёев сўзларидан иқтибос келтиришича, президент “мамлакатда енгил автомашиналар сони 3,5 миллиондан ошгани, ҳайдовчиларда ҳам кўплаб эътирозлар тўпланиб қолгани”ни айтган.

Асадовга кўра, 1 июлдан бошлаб:

- автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади;

- олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;

“Ҳар гал жойларга чиққанимда оддий-оддий одамлар билан учрашиб, муаммоларини эшитаман, яна қанча аҳолимизда шундай муаммолар борлиги ҳақида ўйлайман ва унга ечим қидираман...
Шу боис, бугун ҳайдовчилар ва йўловчилар анчадан бери кутган, уларнинг кайфиятини кўтарадиган қарорни имзоладим”, деган президент.

“Тонировка” ҳақидаги қарор Ўзбекистонда Конституцияга ўзгартишлар бўйича референдумга тайёргарликлар бораётган паллага тўғри келмоқда.

Референдум амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг президентлик муддатларини ноллаштириши кутилади.

Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси маъқуллангани тақдирда 64 яшар Шавкат Мирзиёев 2040 йилгача ҳокимиятда қолиши мумкин.

XS
SM
MD
LG