Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:37

МХХ полковниги Нодир Тўрақулов иши судга оширилди


ОЗОДЛИК СУРИШТИРУВИ: МХХ ВА НАРКОТРАФИК (ВИДЕО)
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:14 0:00

ОЗОДЛИК СУРИШТИРУВИ: МХХ ВА НАРКОТРАФИК (ВИДЕО)

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан МХХ (жорий номи ДХХ - Давлат хавфсизлик хизмати) тергов бошқармаси полковниги Нодир Тўрақуловга нисбатан қўзғатилган 08/26612-18-сонли жиноят иши шу йилнинг 14 августида мазмунан кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Ҳарбий судига юборилди.

Бу ҳақда Озодликка 10 сентябрь куни юборилган ҳужжат нусхасида Ўзбекистон Ҳарбий прокурори ўринбосари Д. Раҳмонов жиноят иши терговининг тўла тамомланиб, мамлакат Жиноят-процессуал кодексининг 388-моддасига асосан судга юборилганини маълум қилган.

Жорий йилнинг 16 февраль куни очилган 26612-18-сонли жиноят иши доирасида Нодир Тўрақулов Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 301-моддаси (Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги)¸ 230-моддаси (Адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш)¸ 165-моддаси (Товламачилик ) ва 168-моддаси( Фирибгарлик)да кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Ҳарбий судидаги Озодлик манбасига кўра, жиноят иши бўйича маҳкаманинг яқин кунларда бошланиши кутилмоқда. Жиноят иши доирасида МХХ зобитининг Сурхондарё вилоятида амалга оширган жиноятлари, хусусан, рейдерлик ва талон-тарожга оид фактлар кўрилади.

Жиноят иши материалларида МХХ зобитининг мансаб ваколатидан фойдаланиб, Сурхондарёдаги “Сомат”, “Камол Насаф транс” ширкатларига тегишли автоуловлар, шунингдек, Афғонистондан транзит қилинган бошқа транспорт воситаларини ўзлаштирганлик фактлари мавжудлиги айтилади.

Озодлик манбасига кўра, тергов даврида МХХ зобити отаси Дилмурод Тўрақуловга расмийлаштирган “Мерседес-Бенц” пикаплари эгаларига қайтарилган.

Собиқ МХХ терговчиси Нодир Тўрақулов Ўзбекистон президентининг 19 январь куни Қизириқдаги йиғилишда МХХнинг айни вилоятдаги бошқармаси фаолиятини кескин танқид қилгани ортидан Тошкентда қамоққа олинган эди.

Тўрақулов қамоққа олинганидан кейин у ишлаган МХХ идораси раҳбари Давлат хавфсизлик хизмати деб ўзгартирилди¸ уни 23 йил давомида бошқариб келган қудратли генерал Рустам Иноятов ўрнига¸ 30 январь куни мамлакат Бош прокурори бўлиб ишлаган Ихтиëр Абдуллаев тайинланди.

ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев 16 март куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ўз идораси мулозимлари¸ хусусан унинг собиқ полковниги Нодир Тўрақуловдан жабр кўрган тадбиркорлар, корхона-ташкилотлар раҳбари ва собиқ ҳокимлар билан шахсан учрашув ўтказган эди.

Бу учрашувда қатнашган жабрланувчилардан ўзларига нисбатан ноқонуний ҳаракат тутган МХХ расмийлари¸ хусусан¸ Нодир Тўрақулов тўғрисида аниқ кўрсатма ёзиб бериш сўралган эди.

XS
SM
MD
LG