Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:39

Ўзбекистонда коронавирус илк бор қайд этилганига бир йил тўлди


Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси биринчи марта қайд этилганига 15 март куни бир йил тўлди. Бу вақт оралиғида мамлакатда COVID-19 га чалинганлар сони 80,5 минг нафардан ошган.

Ўзбекистонда илк бор коронавирус инфекцияси Францияда бўлиб қайтган ўзбекистонлик аёлда қайд этилганди. Кейинроқ унинг ўғли ва қизи, турмуш ўртоғи ва набирасида ҳам коронавирус аниқланган.

Мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича илк ҳолат қайд этилиши билан таълим муассасалари ёпилган, халқаро темир йўл ва ҳаво қатновлари чекланган, оммавий тадбирлар тақиқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига мувофиқ, сўнгги кунларда Ўзбекистонда вирус юқтириб олиш ҳолатлари кўпайган. 14 март ҳолатига кўра, мамлакат бўйлаб 111 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Бу жорий йил бошидан бери хасталик юқтириб олиш бўйича энг юқори кўрсаткичдир.

Вазирлик жорий йил 15 мартидан Ўзбекистонга ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари орқали кириб келаётган барча шахслардан ўз ҳисобидан аэропорт, темир йўл вокзали ёки чегара пунктида коронавирусга антиген экспресс тест олиш тартиби бекор қилиниши ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган.

XS
SM
MD
LG