Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 13:54

Ўзбекистонга АҚШдан республикачилар ва демократлар партиялари вакиллари келади

  • Озодлик

АҚШ. Вашингтондаги Капитолий биноси.

21 ноябрь куни Тошкентга АҚШ Конгресси вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади. Делегация таркибидан республикачилар ва демократлар партиялари вакиллари ўрин олган.

Парламентлараро алоқалар доирасида конгрессменлар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида сўзлашувлар ўтказиши, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлигида учрашувлар ўтказиши ва қатор объектларга ташриф буюриши кутилмоқда, деб xабар қилди маҳаллий ОАВлар.

Шавкат Мирзиёевнинг 18–20 сентябрь кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи давомида умумий қиймати 2,6 млрд долларлик ҳужжатларни имзолагани, жумладан, General Electric ва Honeywell корпорациялари билан нефть-газ ва нефть-кимё соҳаларида, CNH Industrial, John Deere ва Caterpillar компаниялари билан машинасозлик соҳасида, OSI Systems ва Lutron компаниялари билан электротехника соҳасида, Boeing компанияси билан фуқаро авиацияси соҳасида истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзолангани хабар қилинган эди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида Вебстер университети филиалини очиш тўғрисида келишув имзолангани айтилган. Бу АҚШ олий ўқув юртининг МДҲ мамлакатларидаги биринчи тўлақонли филиали бўлади.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG