Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:16

"Ўтюраклар клуби": Ҳукумат зўрлик остида бедарак йўқолганлар тақдирига бефарқ қолмоқда


"Ўтюраклар клуби" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти асосчиси ва фахрий президенти Мўътабар Тожибоева
"Ўтюраклар клуби" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти асосчиси ва фахрий президенти Мўътабар Тожибоева

Андижон шаҳридаги жоме масжиди собиқ имоми Абдували қори Мирзаевнинг бедарак йўқолганига 29 август куни 23 йил тўлди. 1995 йилнинг 29 августида Москвага учиши арафасида Тошкент аэропортида ғойиб бўлган қори, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти фикрича, “зўрлик остида ва ғайриихтиёрий бедарак йўқолган”.

"Ўтюраклар клуби": Ҳукумат зўрлик остида бедарак йўқолганлар масаласига бефарқ қолмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:07 0:00
Бевосита линк

Фарғонада иш бошлаган ва фаолиятини кейинги йилларда Францияда давом эттираётган бу ташкилот сўнгги йилларда Абдували қори Мирзаевга ўхшаб “зўрлик остида ва ғайриихтиёрий бедарак йўқолган” 24 кишининг рўйхатини тузган.

"Ўтюраклар клуби" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти асосчиси ва фахрий президенти Мўътабар Тожибоеванинг фикрича, “Ўзбекистоннинг қатор ижобий ислоҳотларни амалга ошираётган ҳукумати шу масалани - “зўрлик остида ва ғайриихтиёрий бедарак йўқолганлар” масаласини эътиборсиз қолдирмоқда.

Тожибоева Озодликка берган суҳбатида Президент Мирзиёевнинг Францияга ташрифи олдидан Ўзбекистон ҳукуматига FIDH (Инсон ҳуқуқлари Халқаро Федерацияси) ва бу ташкилотнинг аъзоси - "Ўтюраклар Клуби" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Фуқаролик жамияти "Муқобил Ўзбекистон" Мувофиқлаштириш Кенгаши томонидан қўшма баёнот қабул қилинганлигини айтди.

Мўътабар Тожибоева билан БМТ Бош Ассамблеясининг 2010 йил, 21 декабрдаги резолюцияси билан тасъсис этилган “зўрлик остида ва ғайриихтиёрий бедарак йўқолганларни хотирлаш куни” – 30 августда суҳбатлашдик.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қатор халқаро мукофотлар лауреати Мўътабар Тожибоева 2005 йил майида содир бўлган Андижон фожиасидан сўнг ҳибсга олинган, 2006 йили 8 йилга озодликдан маҳрум этилган ва 2008 йили халқаро ташкилотлар босими остида озод қилинган.

Кейинги йилларда Мўътабар Тожибоева Франция берган сиёсий бошпанада истиқомат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG