Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 01:32

Фарғонада яна бир бола - 2 ёшлик гўдак бедарак йўқолди


2 ёшли Муҳаммадсодиқ 7 март кечқурунги 6 атрофида уйи эшигининг тагида йўқолиб қолган.

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳри милицияси 7 март куни бедарак йўқолан 2 ёшли Муҳаммадсодиқ Нўмонжоновни қидирмоқда. Қувасой Ички ишлар бўлими йўқолган болани кўрган-билганлардан маълумот беришни сўрамоқда, бундай маълумот учун суюнчи пули ҳам ваъда қилмоқда. Муҳаммадсодиқнинг қариндошларидан бири Озодликка бола 7 март кечки соат 6 лар атрофида ҳовлиси олдидан йўқолиб қолганини айтади.

Боласи йўқолган Улуғбек Нўмонжоновнинг қўшниларидан бири Озодлик билан суҳбатда, 7 март куни кечқурун боланинг онаси катта фарзандлари билан балиқ егани ресторанга отланар экан¸ яшар Муҳаммадсодиқни дарвоза олдида қўйиб, кийингани кетганини айтади:

- 15 минутда сўнг чиқиб қараса бола йўқ. Ҳозир бир сутка бўлаяпти боладан дарак йўқ. Болани милиция билан бирга тинимсиз қидиришaяпти. Қувасой шаҳри, қўшни туманлардаги гавжум жойлар, ҳатто ёнимиздаги касалхона ва ўликхоналаргача излашди, бироқ боланинг дараги чиқмаяпти, - дейди исми сир қолишини истаган қўшнилардан бири.

Қувасой Ички ишлар бўлими ходимлардан бири Озодликка йўқолган боланинг уйидан 50 километр радиусдаги ҳар бир квадрат метр жой текширилаëтганини билдирди:

- Уйининг олдидан ариқча оқиб ўтади. Шу ариқни ҳам текширдик бола йўқ. Қидирув давом этаяпти. Қўшни туманлар милицияси ҳам жалб этилган, - деди ўзини таништирмаган ИИБ ходими.

2 ёшли Муҳаммадсодиқ Нўмонжоновнинг 2017 йил декабр ойида тушган сурати.
2 ёшли Муҳаммадсодиқ Нўмонжоновнинг 2017 йил декабр ойида тушган сурати.

Фарғонада ўтган ой 5 яшар қизчанинг ўлик ҳолда топилгани ҳақидаги хабарлардан вилоят аҳолиси жунбушга тушган эди.

Олтириқ туманидаги бу воқеа вилоятда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги гап-сўзлар урчишига сабаб бўлган.

Қувасойда 2 ёшли боланинг йўқолиб қолиши бу фаразларни яна ҳам кучайтирди¸ дейди Озодлик гаплашган қувасойлик аëл:

- Қизчанинг онаси Замира опа ҳам боласини ўғрилар олиб кетган, деган гумонда. 2 ёшлик бола узоққа юролмайдику - дейди Муҳаммадсодиқ оиласига яқин аëл.

Қувасой шаҳар Ички ишлар бўлими расмийси Муҳаммадсодиқнинг йўқолиши Қувасойда бола йўқолиши билан боғлиқ ягона ҳолат эканини айтиб¸ ортиқча ваҳималарга ҳожат йўқлигини таъкидлади:

- Бола йўқолиб қолган. Ўғирланган дейишга ҳозирча қўлимизда асос йўқ. Болани қидираяпмиз, кўрган-билганлар 373-12-02 телефонига қўнғироқ қилиб, бизга маълум қилишларини сўраймиз, - деди ИИБ ходими.

Болаларнинг йўқолиб қолгани ҳақидаги хабарлар¸ айни пайтда Фарғонада кўплаб ота-оналарни ҳушёр торттирган.

Номаълум эркакнинг қизчани олиб кетаётгани кузатув камерасига тушиб қолган.
Номаълум эркакнинг қизчани олиб кетаётгани кузатув камерасига тушиб қолган.

Февраль ойида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 5 яшар Кибриёхон исмли қизча ўғирланган, кейинчалик унинг жонсиз жасади у борадиган боғчадан 8 километр наридаги Оқбўйра қишлоғидан топилган эди.

Ҳозиргача бу воқеа юзасидан бораëтган тергов тугамагани иддаоси билан¸ ички ишлар тизими расмийлари¸ жамоатчиликка унинг тафсилотларини эълон қилгани йўқ.

Озодлик билан суҳбатда ўлик ҳолда топилган қизалоқ яқинлари¸ Олтиариқ туман ички ишлар бўлими терговчиларини¸ ишни қотиллик эмас¸ балки "бахтсиз тасодиф" сифатида ëпишга уринаëтганликда айблаган эди.

XS
SM
MD
LG