Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:33

"Ҳоким мактаб директорларини калтаклагани" акс этган видео тарқалди (ВИДЕО)


иллюстрация
иллюстрация

Kun.uz сайти Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида август ойи охирида рўй берган воқеа акс этган видеони эълон қилди.

Видеода "Сайхунобод туман ҳокими Носиржон Маҳмудович Эгамбердиев", деб тақдим қилинган шахс тумандаги мактабларнинг директорларини бир қаторга териб олиб, бир чеккадан калтаклагани тасвирланган. Мактаб директорлари эса Мустақиллик байрамига ўқитувчиларни олиб бормагани учун калтакланаётгани кўринади.

«Бечора районо мудирини итдек қиламан, аслида сен ҳам айбдор. Нега районингни ҳурмат қилмайсан?», дея бақиради директорларни калтаклаётган киши.

У директорлардан бирининг юзига ураркан, «Ватан мустақиллиги сенинг мустақиллигинг эмасми? Байраммасми?» дея бақириб, ҳақоратлашда давом этади.

Kun.uz нашрининг ўз манбасига таяниб хабар қилишича, туманда Мустақиллик байрами аввалига 25 август кунига белгиланган, кейин байрам куни 27 августга қолдирилган.

Нашр хабаридан иқтибос:

«Мактаб директорларининг айримлари байрам учун йиққан одамларини 27 август куни ҳам такроран байрам ҳудудига олиб кела олишмаган, айримлари байрам қайси кунга қолдирилганидан бехабар ҳам бўлишган. Натижада 27 август куни байрамда томошабин кам бўлган. Вилоят ҳокими эса байрам юқори савияда ташкиллаштирилмаган, деб Носиржон Эгамбердиевга хайфсан берган. Шундан сўнг, туман ҳокими мактаб директорларидан «аламини олган», деб ёзади ўз манбасига таянган кун уз нашри.

Нашрнинг қўшимча қилишича, Носиржон Эгамбердиев Сайхунобод туманига 2016 йилнинг октябрида ҳоким этиб тайинланган. Бунга қадар у Сирдарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Озодлик Кун.уз нашрида чоп этилган бу видеога оид қўшимча тафсилотларни аниқлашга уринмоқда.

XS
SM
MD
LG