Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:43

Андижонда мактаб ўқувчиси ўз уйида осилган ҳолда топилди


Tajikistan - illustration photo - loop
Tajikistan - illustration photo - loop

Андижон шаҳридаги 2-ўрта мактабнинг 6-синф ўқувчиси 29 июнь куни ўз уйида осилган ҳолда топилди.​ У ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда. Оиласидаги ягона фарзанд, 13 ёшли боланинг нега ўз жонига қасд қилгани сабаби маълум эмас.

Озодлик мухбири Андижон шаҳрида юз берган фожиа тафсилотларини аниқлаш учун 2-ўрта мактабга қўнғироқ қилди.

Мактабнинг маънавият ва маърифат масалаларига масъули ўқувчиси ўзини осиб қўйганини эшитиб, шокка тушганини айтди.

- Аълочи бола эди. Нимага бундай қилганини ҳеч тушунмаяпмиз. Оиласида ягона фарзанд эди. Онаси узоқ фарзанд кўролмай туққан боласи эди. Ҳеч тушунолмай қолдик, - деди мактаб масъули.

2-ўрта мактабнинг Озодлик суҳбатлашган ўқитувчиларидан яна бири С.да ҳеч қачон тушкун кайфият кузатмаганини айтди.

- Зўр бола эди. Оиласи бой. Отаси Улуғнор туманининг судяси. Кеча уйида ҳеч ким бўлмаган пайтда бўлган, подвалида осиб қўйган, дейишяпти. Ҳайрон қолдик, эшитиб, - дейди ўқитувчи.

Андижон шаҳар Ички ишлар бўлими мулозими Озодликка С.нинг ўлими юзасидан тергов олиб борилаётгани ва тергов важидан бу ҳақда маълумот беролмаслигини айтди.

Бу Ўзбекистонда мактаб ўқувчисининг ўзини осиши билан боғлиқ уч ой ичида Озодлик аниқлаган тўртинчи ҳолатдир.

18 май куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани Қўқоновул маҳалласида 54-сонли мактабнинг 9 синф ўқувчиси F.Ж ўз уйининг ертўласида осгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

3 май куни Тошкентнинг Яшнобод туманидаги 69-сон мактаб ўқувчиси ўз уйида осилган холда топилганди.

17 апрел куни эса Самарқанд тумани 45-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси ўз уйи молхонаси устунига ўзини осгани ҳақда қўшнилари Озодликка маълум қилганди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ўтган йил ҳукумат мажлисида"ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари соат сайин ортиб бораётгани"ни айтганди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ҳар йили мамлакатда 100 минг кишидан 6 нафари ўзини ўлдиради.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида дунё бўйича ҳар 40 сонияда 1 киши ўзини ўлдириши баробарида 20 киши ўз жонига қасд қилишга уриниши айтилади.

XS
SM
MD
LG