Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:13

Наманганнинг Чорсу бозорида дўконларидан қувилган тадбиркорлар ғалаён кўтарди (ВИДЕО)


Наманганнинг Чорсу бозоридаги дўконлар ёпиб қўйилган.
Наманганнинг Чорсу бозоридаги дўконлар ёпиб қўйилган.

Наманган шаҳридаги Чорсу деҳқон бозорида йиллардан бери савдо қилиб келган тадбиркорлар дўконлари 21 июлдан шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ёпиб қўйилиши ортидан ғалаён кўтарди. Юзга яқин тижоратчи билан Нааманган шаҳар ҳокимлиги масъуллари дўконларнинг ёпилиши борасида мулоқот қилишга уринган, бироқ савдогарларнинг дўконларни қайта очиш талаби қондирилмагач, вазият таранглашган.

Озодлик суҳбатлашган наманганлик савдогар аёлнинг айтишича, 9 август кунги норозиликка Наманган шаҳар ҳокимиятининг дўконларни ёпиш ва савдони “Дўстлик” бозори ҳамда "Дунё" савдо марказига кўчириш қарори сабаб бўлган.

"Тўрт қаватли комплекс қурилган, ўша ерга кўчасизлар, деяпти. У ерни арендаси ойига 400 доллар, қаердан топамиз бу пулни. Иккинчидан у ерга ҳеч ким бормайди, ҳамма Чорсу бозорига ўрганган", - дейди савдогар аёл.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:44 0:00
Бевосита линк

Бир ой аввал чиққан ҳокимият қарорига биноан, буюм бозорига яқин жойлашган дўконлар ёпилган ва савдогарлар дўконларга киритилмаган.

Наманган деҳқон бозорида тадбиркорлар дўконларининг кўчирилишига норозилик билдирмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:52 0:00

Бозор маъмурияти шаҳар ҳокимлигининг бозорни тартибга солиш чора-тадбирлари доирасида кийим-кечак дўконлари ёпилганини тасдиқлади.

Озодлик билан суҳбатлашган наманганлик бошқа бир тадбиркор шаҳар ҳокимлигининг дўконларни ёпиш қарорини президент сиёсатига зид деб билишини айтади.

- Президентимиз битта иш ўрни яратган одамни бошимга кўтараман, деганлар. Ҳокимият дўконларни ёпиб, юзлаб одамларни ишсиз қолдиряпти, - дейди исми сир қолишини истаган наманганлик тадбиркор.

Наманганнинг Чорсу бозорида бундан олдин бозордан қувилган ёймачилар ғалаён кўтарганди.

18 июл куни Чорсу бозорида ёймачилар савдо-сотиқ қилишга қўйилмаганига норозилик билдириб чиққани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Наманган деҳқон бозоридаги ёймачи аёлларнинг бозордан қувилишига қарши норозилиги
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:57 0:00
Бевосита линк

Наманган шаҳри Чорсу деҳқон бозоридаги ёймачилар билан милиция ходимлари ўртасида юз берган тортишув акс этган видеода аёлларнинг милиция ходимлари ва ҳокимлик мулозимлари билан тортишуви ва шовқин-сурон билан тунука деворни бузиб ташлагани кўринади.

Тунука деворни бузишда иштирок этгани учун милиция томонидан ушланган ва жаримага тортилган аёллардан бири воқеа тафсилотини Озодликка гапириб берганди.

- Бу ерда шунчалик қўпол муносабат қилишяптики, чеки йўқ. Огоҳлантириш йўқ, бир кунда келиб йиғиштиринглар, деяпти. Улуғбек деган ҳоким муовини келиб, нарсаларимизни отиб юбордилар, ўзимизни тепиб ташладилар. Девор тунука йиқилиб кетганидан сўнг, мени камерага тушгансан деб туриб, уйимдан милиса олиб кетди ва кечаси соат биргача 3-сонли милисахонада ушлаб ўтирди, кейин қўйворишди. Жума куни эса сайёр суд қилиб, қарийб 800 минг сўм жарима қилишди, - дейди аёллардан бири.

Ўзбекистонда бозорлардаги расталардан ташқарида, йўлларда савдо қиладиган кичик савдогарларни маҳаллий ҳокимлик ва солиқ инспекцияси ходимлари мунтазам таъқиб қилиб келади.

Ўзбекистоннинг бошқа вилоят ва туман марказларида бозорларнинг бузилиши, ёймачиларнинг тирикчилик манбаидан жудо қилиниши уларнинг кескин норозилиги манзарасида кечади.

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 27 мартдаги 2853-сонли қарорга мувофиқ мамлакатда бозорлар реконструкция қилинмоқда.

Ўзбекистоннинг бошқа ўнлаб шаҳарлари бозорларидаги дўконларнинг ёпилиши ёки бузилиши савдогарларнинг норозилигига сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG