Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:47

Президент трассаси - Чорвоқ йўлидаги ҳашаматли уйлар бузилди (ВИДЕО)


Чорвоқда бузилаëтган вилла
Чорвоқда бузилаëтган вилла

35 яшар тадбиркор Самандар президент ўтадиган йўлда жойлашган дала ҳовлиси 10 июль куни бузиб ташланганидан Озодликка шикоят қилди. Суҳбатдошга кўра¸ дам олиш маскани сифатида ишлатиб келинган дала ҳовли бузилиши оқибатда 12 киши ишсиз қолган.

Мавзуни ўрганиш асносида, мавсумий курорт маскани сифатида фаолият кўрсатган Чорвоқдаги 28 та дала ҳовли огоҳлантиришсиз бузиб ташлангани оқибатида юздан ортиқ киши ишсиз қолгани¸ дача эгалари даромадидан айрилгани аниқланди.

Бўстонлиқ туман ҳокимлиги вакили дачаси бузилганларга бошқа ҳудуддан ер участкаси ажратилиши ва товон тўланишини маълум қилди.

Президент Мирзиëев йўлидаги виллалар бузиб ташланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:03 0:00

Тадбиркор Самандар Озодлик билан суҳбатда ҳеч қандай товон ваъда қилмасдан дачаси бузилганлигини айтади:

- Бузишдан олдин ҳатто ҳокимлик қарорини ҳам кўрсатишмади. Дачанг президент трассасига яқин экан деб зўравонлик билан бузиб ташлашди. Иморат 8 йил олдин қурилган. Кадастр ҳужжати бор. Мен бу қонунсизликдан барчага шикоят қилдим, аммо ҳеч ким сен кимсан, демади, гапимни инобатга олмади¸- дейди тадбиркор.

Чорвоқдаги бузилаëтган дала ҳовли
Чорвоқдаги бузилаëтган дала ҳовли

Президент ўтадиган йўлдаги дачалар бузилгани боис юзлаб кишилар ишсиз қолди

Маҳаллий тадбиркорга кўра¸ бузилишлар дам олиш секторида ишлаëтган юзлаб кишиларни мавсумий даромаддан маҳрум қилган:

- Чорвоқда барча дачадан тирикчилик қилади. Қўлимда уч оиладан 12 киши ишлайди. Булар ишсиз¸ уч оила даромадсиз қолди¸ дейди Тошкентлик тадбиркор.

Бузилаëтган уйлар ҳаритаси
Бузилаëтган уйлар ҳаритаси

Унинг яна айтишича, сўнгги бир ҳафта ичида 28 та дала ҳовли бузиб ташланган:

- Мана видеосини ҳам юбордим. Бузишнинг бошида Бош вазир Арипов турибди. Бузилаëтган уйларнинг ичидан мебелларни ҳам олиб кетишга улгуришмади¸ дейди суҳбатдош.

Чорвоқ тошкентликлар учун дам олиш маскани
Чорвоқ тошкентликлар учун дам олиш маскани

150 минг долларлик дала ҳовли

Чорвоқда уйи бузилганлардан бири¸ ўзини Фарҳод деб танштирган тадбиркор Озодлик билан суҳбатда 150 минг доллар турадиган дачасидан айрилганидан шикоят қилди:

- Сезон бошланмасидан олдин¸ апрелда 150 минг долларга сотмагандим. Мана расмларини юбордим. Қандай мустаҳкам ва чиройли қилиб қурилган эди. Бузиб ташлади. 20 йилдан бери ишлаб турган магазинни ҳам бузишди. Дачамни ҳам, магазинни ҳам кадастрдан ҳужжатлари бор эди,- дейди суҳбатдош.

Бир кунда вайронага айланган Чорвоқ кошоналари
Бир кунда вайронага айланган Чорвоқ кошоналари

Бош вазир бузишга бош-қош

Суҳбатдош шунча пул турадиган ховлиси бузилганига Бош вазир бош- қош бўлганлигини айтади:

- 5 та бульдозер, 4 та “МАN” русумли юк машина билан келишди. Бош вазир Арипов¸ Тошкент вилоят ҳокими Бўстонлиқ туман ҳокими, туман ИИБ бошлиғи уй бузилиш жараëнида иштирок этди¸- дейди суҳбатдош.

Асосан йўл бўйидаги уйлар бузилмоқда
Асосан йўл бўйидаги уйлар бузилмоқда

Мулозим: Уйлар қонунсиз қурилган

Бўстонлиқ туман ҳокимлигининг исми айтилмаслиги шарти билан Озодликка гапирган вакили бузилаëтган уйлар эски генпланга қонунсиз киритилганлигини айтди:

- Бузиш ҳақида қарор бор. Ҳоким қарори. Бузилаëтган уйларнинг кўпи ноқонуний тикланган. Кадастрда битта вагончик деб ëзилган¸ бориб текширсанг бир қаср турибди. Шу йил май ойида Бўстонлида прокуратура текшириш ўтказди. 2018 йил январидан то майгача Бўстонлиқ туманида 93 та ҳолатда 450 гектар ер майдони ноқонуний равишда бериб юборилгани аниқланди. Бу юзадан предписаниялар ëзилди. Шунга қарамасдан¸ инсонпарварлик нуқтаи назардан бузилган уйлар учун товон беришни ваъда қилдик. Президент трассасидан узоқроқ жойдан ер учаcткаси ажратамиз¸ - деди исми эфирда айтилмаслигини сўраган ҳокимлик вакили.

Уй бузилишлари дам олиш мавсумига тўғри келди
Уй бузилишлари дам олиш мавсумига тўғри келди

Республика Бош прокуратураси жорий йил май ойида Бўстонлиқ туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олингани ҳақида маълумот берган эди.

Бўстонлиқ туманининг Сижжак қишлоғига яқин жойда Ўзбекистон президентининг "Қайнарсой" резиденцияси бор.

Чорвоқдаги магазин ва кафелар ҳам бузилди
Чорвоқдаги магазин ва кафелар ҳам бузилди

XS
SM
MD
LG