Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:57

Хорижга чиқиш паспортини олиш учун тўланадиган пул миқдори аниқ бўлди


Ўзбекистоннинг амалдаги биометрик паспорти
Ўзбекистоннинг амалдаги биометрик паспорти

Хорижга чиқиш паспортини олиш учун фуқаро энг кам иш ҳақининг 120 фоизи (243 276 сўм) миқдорида давлат божи тўлайди.

Айни пайтда 16 ёшга тўлмаган шахслар хорижга чиқиш паспортини олиш учун энг кам иш ҳақининг 80 фоизи (162 184 сўм) миқдорида давлат божи тўлайди.

Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги йўқ шахсларга, шунингдек, 16 ёшга тўлмаган шахсларга хорижга чиқиш паспортини бериш учун тўланадиган давлат божи энг кам иш ҳақининг 100 фоизини ташкил қилади (202 730 сўм).

Telegram каналида хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, бу меъёрлар «2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорда белгилаб қўйилган.

Адлия вазирлигининг эслатишича, янги паспорт тўқ қизил рангда ва 48та саҳифадан иборат бўлади, уни олиш учун фуқаролар яшаш жойидаги ички ишлар бўлимига мурожаат қилиши, иш жойи, ўқиш жойи ёки маҳаллий бошқарув идоралари томонидан тасдиқланадиган анкета-аризани топшириши лозим бўлади. Шунингдек, 3,5х4,5 см ўлчамдаги фотосурат, паспорт нусхаси, ҳарбий бўлимдан маълумотнома (ҳарбий хизматга мажбурлар учун) ҳам тақдим қилинади.

Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш ҳуқуқини берувчи ОВИР стикери бериш тўхтатилажаги тўғрисида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Баҳодир Усмонов маҳаллий журналистларга жорий ой бошида маълум қилган эди.

Ўшанда ИИВ мулозими президент фармонига асосан 2019 йил 1 январидан фуқароларга хорижга чиқиш паспорти бериш бошланишини айтган.

Хорижга чиқиш паспорти вояга етган фуқароларга 10 йиллик муддатга берилади.

Президент фармонида паспортлар 10 иш кунида расмийлаштирилиши ва хизматлар электронлаштирилиши белгилаб қўйилган.

"Фуқаролар ўзларининг амалдаги биометрик паспортлари билан 2021 йил 1 январгача ОВИР-стикер талаб қилинмайдиган мамлакатларга чиқа олишади. Илгари расмийлаштирилган стикер муддати ўтмаган бўлса, шу давр ичида ўша паспорт эгаси ОВИР талаб қилинадиган хорижий давлатларга ҳам чиқиши мумкин бўлади", - деган Баҳодир Усмонов.

XS
SM
MD
LG