Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 17:56

Тожикистон маданият ва санъат арбоблари Самарқандда Каримов қабрини зиëрат қилди


Тожикистон Республикаси Дўстлик делегацияси анъанавий нон-туз билан кутиб олинди

Тожикистон Республикаси Дўстлик делегацияси Ўзбекистонга қилган 4 кунлик сафари (1-4 август) доирасида 3 август куни Самарқандда бўлиб, Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиëрат қилди.

Тожикистон Республикаси Маданият вазири Орумбекзода Шамсиддин бошчилигидаги делегация Самарқанд марказидаги Навоий ва Жомий ҳайкаллари пойига гулдасталар қўйди.

Тожикистонлик меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ҳамроҳлик қилди.

- Самарқандликлар Тожикистондан келган маданият ва санъат арбобларини очиқ чеҳра¸ ва куй-қўшиқлар билан кутиб олишди¸ деди таниқли фотосуратчи Умида Аҳмедова Озодлик билан суҳбатда:

Ўзбекистонда Тожикистон санъат ва маданияти кунлари ўтмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:51 0:00
Бевосита линк

- Одатдаги расмий учрашув доирасидан чиқадиган даражада самимий, деб айтаман бу тадбирни. У ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик ифодаси бўлди. Тарихий ва маданий қадриятлари умумий бўлган Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги қадам, деб баҳолаган бўлардим бу тадбирни, - деди тадбир иштирокчиси Умида Аҳмедова.

Умида Аҳмедова
Умида Аҳмедова

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ҳамда Тожикистон Республикаси Маданият вазири Орумбекзода Шамсиддин тадбирни кириш сўзи билан очиб, давлатлар ўртасида бошланган илиқлик маdсумини олқишлашди.

Тадбир сўнгида “Бир осмон остида” деб номланган ҳужжатли фильм намойиш қилинди.

Тожикистон халқ артисти, Ўзбекистон Давлат Санъатшунослик институти фахрий доктори Жўрабек Набиев 3 август куни Озодлик билан суҳбатда "бир осмон остидаги икки элнинг муносабатлари яхшиланган кунларни кўриш насиб қилганидан мамнунлигини" изҳор қилди.

Тожикистон халқ артисти Жўрабек Набиев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:07 0:00

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG