Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2019, Тошкент вақти: 18:38

“Ўзбекистон24” миллиардер Алишер Усмонов тўғрисида кўрсатув намойиш қилди


Алишер Усмонов

20 август оқшомида эфирга узатилган кўрсатувда Ўзбекистонда туғилиб ўсган россиялик миллиардер Алишер Усмонов тадбиркор ва меценат сифатида Ўзбекистоннинг саноат корхоналарини қайта тиклашга ёрдам бераётгани, маданият, спорт ва маорифга пул сарфлаётгани тўғрисида ҳикоя қилинди.

Кўрсатув муаллифларига кўра, Ўзбекистондаги ягона Бекобод металлургия комбинати кейинги йилларда турғунлик даврини бошидан кечираётган эди. Комбинат ишлаётган, лекин ривожланиш йўқ эди.

2017 йили Усмоновнинг кўмаги билан комбинат бошқарувига металлургия кластерини яратиш ва ривожлантириш соҳасида жаҳон миқёсидаги нуфузга эга хорижий SFI Management Group жалб этилгани, натижада 70 млн доллардан ортиқроқ маблағ жалб этилиб комбинат маҳсулоти рақобатбардошлигини оширадиган металл компонентлар олингани ҳақида айтилди.

Кўрсатувда Алишер Усмоновнинг Ўзбекистондаги бошқа бир қатор лойиҳалардаги иштироки тўғрисида маълумотлар берилган.

“Ўзбекистон24” телеканали намойиш қилган фильмда Алишер Усмоновнинг мана бу гаплари келтирилган:

“Мен ўзбек эканлигимдан фахрланишимни бир неча бор айтганман. Бу менинг она юртим эканлигидан мағрурман. Ўзбекистон учун, Ўзбекистон раҳбарияти учун фойда келтирадиган ҳар қандай ишни ҳар доим, ҳар лаҳзада қилишга тайёрман”.

2 май куни Наманган вилоятига борган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев вилоят фаоллари билан учрашувда асли наманганлик миллиардер Алишер Усмоновнинг ўз ватанида сайëҳлик индустриясини ривожлантиришга ëрдам беришини билдирган эди.

“Алишер Усмоновни таклиф қиламиз. Ўзбекистон¸айниқса¸ Наманган ҳақида гап кетса¸ унинг кўзлари ëнади”¸ деган президент жумладан.

USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов Россиянинг энг бадавлат шахсларидан бири ҳисобланади.

Россия президенти Владимир Путинга яқинлиги айтиладиган Алишер Усмонов¸ Шавкат Мирзиëев президентликка келиши билан ўз тарихий ватанига таклиф қилишса¸ бизнес қилишга тайëрлигини билдирган эди.

Ислом Каримов даврида Ўзбекистонда бевосита тадбиркорлик билан шуғилланмаган Усмоновнинг Шавкат Мирзиëев билан яқин муносабатда экани Тошкент раҳбарининг БМТ Бош ассамблеяси мажлисида қатнашиш учун Нью-Йоркка қилган сафари давомида очиқ кўринган эди.

Ўшанда Мирзиëев Ўзбекистон президентига берилган махсус учқичда эмас¸ Алишер Усмоновнинг шахсий самолëтида АҚШга бориб-келган эди.

Бу факт ошкор бўлиши ортидан президент матбуот хизмати¸ Усмонов учқичининг бозор нархида ижарага олинганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG