Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 17:45

OzodMaktub: Миллий университет дипломи ҳеч кимга керак эмасми?


Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси йўналиши бўйича аспиранти Мадина Боллиеванинг шу сарлавҳа остида Озодликка йўллаган электрон мактуби таҳрирсиз OzodMaktub рукнида чоп этилмоқда.

____________________________________________________________

Ҳар бир инсон олий уқув юртида таҳсил олар экан, жамиятда ўз ўрнини эгаллашни орзу қилади. Аммо ҳаёт ҳамиша биз истаган нарсаларни беравермайди.

Ўзбекистон Республикасининг энг нуфузли олий ўқув юрти деб ҳисобланган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети бир пайтлар ўрта осиёдаги ягона олий ўқув юрти эди. Бу олий ўқув юрти ҳар йили минглаб малакали кадрларни тайёрлаб етказади. Ушбу кадрлар Республикамизнинг турли ўқув муассаларида ва ташкилотларида ўз иш фаолиятларини давом эттириш хуқуқига эгадирлар. Ҳар бир муасса раҳбари бу олий ўқув юрти кадрини қучоқ очиб кутиб олса керак. Аммо шундай раҳбарлар ҳам борки, миллий университетнинг дипломини керакмас деб ҳисоблайди.

Тошкент шаҳридаги имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган Республика касб-ҳунар коллежида ҳар ўқув йилида ғайри оддий воқеалар содир бўлади. Бу коллежнинг раҳбари И. Ҳ. Бобоқулов ва директор ўринбосари М. Ж. Ваҳобовлар миллий университетнинг магистр кадрларига нисбатан жуда катта адолатсизликлар қилиб келишади. Бу адолатсизликдарнинг барчаси қонун доирасидан четда содир бўлади.

Бу қўштирноқ ичидаги адолатли раҳбар 2017 йилнинг 1 июль куни ўрта маҳсус касб-ҳунар коллежларининг қисқартилиши ҳақидаги қарор билан кўплаб малакали магистрларга мажбурий равишда ишдан бўшаш ҳақидаги аризани ёздириб олган. Огоҳлантириш хатини олган ўқитувчиларнинг деярли барчаси ЎзМУнинг магистр даражасига эга бўлган кадрлари эди. Ишда қолдирилган кадрлар эса, бакалавр босқичини тамомлаган кадрлар. Шу ўринда бир савол пайдо бўлади: иш ўринларини қисқартириш жараёнида кадрларнинг даражалари ва тажрибалари инобатга олинмайдими ёки магистрлик даражаси бекордан-бекорга бериладими? Ахир мехнат кодексида иш ўринлари қисқартирилаётганда, ходимларнинг даражалари инобатга олиниши ҳақида қайд этилган-ку. Бизнинг раҳбаримиз И. Х. Бобоқулов учун эса Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас эканда! Ёки И. Х. Бобоқуловнинг қўл остида ишлаш учун ишдан мажбуран бўшатилган ўқитувчиларнинг орқасида уларни қўллаб турувчи юқори ташкилот ходимлари туриши шартми? Масаланинг энг муҳим жиҳати шундаги ишдан мажбуран бўшатилган ходимларнинг аксарияти ЎзМУнинг магистр кадрлари эди. Масалан: Ражабов Элмурод информатика ва математика йўналиши бўйича магистр, Тўлабоева Рухсора ўзбек филологияси бўйича асперант, Расулов Асқар ҳуқуқшунослик ва милий ғоя йўналиши бўйича магистр, Собиров Зухриддин физика ва астраномия йўналиши бўйича магистр, Мадина Боллиева ўзбек филологияси йўналиши бўйича асперант, Алманов Тохир биология йўналиши бўйича магистр.

Кўп йиллар давомида ногиронлар коллежида раҳбарлик қилиб келаётган И. Х. Бобоқулов юқоридаги маълумотлардан ташқари кўплаб ноқонуний ишларни амалга ошириб келади. Бу ишлардан яна бири пахта терими мавсумида пахта теримига чиққан ўқитувчилардан асоссиз равишда пул еиғиб олган. Бундан ташқари апрель ойида ўқитувчиларнинг ойлик маошлари кечиктирилган бир пайтда гул экиш учун мажбуран яна пул еиғиб олган. Ўқитувчиларни дарс вақтида коллеж майдонида ишлашга мажбур қилган. Малакали педогоглар ўз дарсларини ва ногирон ўқувчиларни ташлаб, гул экишга жалб этилади. Яна бир факт тунги навбатчиликда қолган ўқитувчилар эртаси куни яна тўлиқ иш кунида ишлашга мажбур этиладилар. Ахир тунда навбатчилик қилган ҳатто қоровулларга ҳам ўз навбатчилигидан сўнг хордиқ чиқаришга рухсат берилади-ку. Педогогларнинг жони темирдан эмаску! Бундай конунбузарликларни содир этаётган И. Х. Бобоқулов балки кўп йиллар давомида ногиронлар ортидан етарлича бойликларни ҳам тўплашга улгургандир!?

Мустақиллик даврида эркинлик ҳавосидан нафас олаётган ҳар бир етук шахс ўзи севган касби билан шуғулланишга ва ўзи севган ишда ишлашга ҳақлидир, чунки бундай улуғ имкониятни бизга айнан мустақиллик берган. Лекин шундай ривожланиб бораётган юртимизда И. Х. Бобоқуловга ўхшаган манфур ва шавқатсиз раҳбарлар биз ёшларнинг қилмоқчи бўлган эзгу ишларимизга соя солию келмоқда. Токи бундай қора соялар бор экан нурли келажакни излаш ва унга эришиш жуда мушкул.

Доно халқимиз «Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин» деб бежизга айтишмаган. Зеро, тиббиёт фанлари номзоди ҳеч қачон педогог бўла олмайди. Номутаҳасис раҳбарнинг касрига эса ёш кадрлар ишсиз қолиб кетаверадилар. Бу қассобнинг ногиронлар ўқув юртида олиб бораётган қабих ишлари қачон назорат остига олинади? Ўз нафсини қондириш йўлида И. Х. Бобоқулов яна қанча илм аҳлини ишдан мажбуран бўшатади? Қачон соя бизни тарк этади-ю, илм аҳли яна нур соча бошлайди?

___________________________________________________________

Эслатма​: OzodMaktub рукни остида чоп этиладиган фикрлар муаллифнинг шахсий қарашлари ифодаси. Озодлик бу мулоҳазалар учун масъул эмас.

Шарҳларни кўринг (6)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG