Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:57

OzodBlog: UzPaynetнинг қонунга хилоф ишлари унутиладими?


Ўзбекистонлик блогер Мирзо Субҳонов
Ўзбекистонлик блогер Мирзо Субҳонов

OzodBlog рукни остида ўзбекистонлик блогер Мирзо Субҳонов Озодликка тақдим этган блогни эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз.

Мирзо Субҳоновнинг блогини таҳрирсиз, қисқартиришсиз, стилистикаси ва имлосини сақлаб қолган ҳолда эълон қилаяпмиз.

***

Президент карорига асосан “Uzpaynet“ МЧЖ тугатилиб¸ корхона "Халқ банки"нинг таркибий бўлинмаси сифатида фаолият олиб бориши белгиланган.

Uzpaynet корхонаси, ўз фаолиятини 2005 йилда бошлаб, тез орада электрон тўлов бозорида монополистга айланган эди. Бунга сабаб эса қонунчиликнинг «корхона дидига» қараб ўзгартирилганлиги ва бошқа рақобатчи ширкатларнинг электрон тўлов бозоридан асоссиз четлаштирилганлиги бўлган.

Монополистга айланган МЧЖ «UzPaynet» янги тартиблар жорий қилган ва ўз агентларини асоссиз равишда жарималарга тортишни бошлаган.

«UzPaynet» МЧЖнинг дилерлик шатномасида куйидаги шубҳали жарима тизими мавжуд:

  • кўрсатилмаган манзилда савдо қилганлик учун жарима;
  • мижоздан қўшимча ҳак олганлик учун жарима;
  • мижозларнинг асосли шикояти учун жарима;
  • товар чекини бермаслик учун жарима;
  • рўйхатга олинмаган таъминот дастурдан фойдаланганлик учун жарима;

Корхона фаолияти давомида минглаб агентларини шубхали жаримага тортганлиги бўйича маълумот бор. Баъзи бир агентлар UzPaynet томонидан 20 марталаб қайта ва қайта жаримага тогтилганлиги маълум. Агентларнинг ёлгиз бундай кучли ширкатга қарши чиқишига имконияти бўлмаган.

Жарималардан тушган маблағлар корхона ҳисоботларида кўрсатилмасдан келинган ва улардан давлатга ҳам солиқ тўланмаганлиги бўйича маълумотлар мавжуд.

Корхонанинг республика бўйлаб 25 мингдан ортиқ дилерлари мавжудлигини инобатга олинса, унинг жарималар эвазига миллиардлаб сўм миқдоридаги маблағ ўзлаштирилганлигини тахмин қилиш қийин эмас.

Ўнлаб бир биридан мустақил Uzpaynet агентларининг билдиришича, корхона агентларни БАНК ҲИСОБ РАҚАМ АЙЛАНМАСИДАН ТАШҚАРИДА, аниқроғи paynet виртуал тўлов тизими ичида жаримага тортган. Корхонанинг бундай «уддабуронлиги» жарималарни на «UzPaynet» МЧЖ ва на агентларнинг банк ҳисоб рақамларида акс эттиришга эришган. Бунинг натижасида корхона солиқдан қочишга ҳам муваффақ бўлган. Алоҳида айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон солиқ қонунчилиги бўйича хўжалик юритувчи субьектлар ўртасидаги ҳар қандай ҳаракатлар банк ҳисоб рақамларида акс эттирилиши шарт ва банкдан ташқари амалиётлар таъқиқланган.

Ўзбекистондаги минглаб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларни йиллар давомида асоссиз жаримага тортиб келган ва солиқ тўлашдан ҳам қочганлиги тахмин қилинаётган UzPaynet ҳаракатлари юзасидан ҳозирга қадар ҳам ҳеж қандай текширув ўтқазилмаган.

«UzPaynet» МЧЖнинг тугатилиши ва унинг "Халқ банки"нинг таркибий бўлинмасига айлантирилиши корхонанинг олдинги ноқонуний фаолиятлари унутилишига сабаб бўлмаслиги керак.

Мирзо Субҳонов

OzodBlog рукни ўз фикрларини Озодлик муштарийлари билан ўртоқлашишни истаган ҳар бир муаллиф учун очиқ.

OzodBlog рукнида эълон қилинадиган материалларда билдириладиган фикр-мулоҳазалар, уларда у ёки бу воқеа-ҳодисага бериладиган баҳолар мутлақ муаллифларники. Улар Озодликники эмасдир.

XS
SM
MD
LG