Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:21

Энг узоқ қамоқда ўтирган журналистлардан яна бири озод этилди


Ўзбекистонда энг узоқ вақт панжара ортида сақланган журналистлардан бири 54 яшар Юсуф Рўзимуродов 19 йиллик қамоқдан сўнг 22 февраль куни муддатидан олдин озодликка чиқарилди. Рўзимуродов 1999 йили Тошкент портлашларида айбланиб қамалган эди.

2 март куни Озодликка маълум бўлишича¸ Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман суди ажрими билан Чирчиқдаги 64/6-сонли колонияда жазо муддатини ўтаётган “Эрк” демократик партияси фаоли, 54 яшар журналист Юсуф Рўзимуродов 22 февраль куни озодликка чиқарилган.

-1999 йилда қамалган журналист муддатидан аввал шартли озод қилиш билан чиқарилган. Яқинларига кўра¸ аҳволи яхши ¸ деди бу ҳақда Озодликка хабар берган ҳуқуқ фаоли Исмоил Адилов.

Юсуф Рўзимуродов ҳамда у билан бирга қамалган “Эрк” газетаси муҳаррири Муҳаммад Бекжон, Чегара билмас мухбирлар, Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси каби нуфузли халқаро ташкилотлар эътирофича, нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда қамоқда энг узоқ вақт қолаётган журналистлар ҳисобланади.

- Юсуф Рўзимурод озодликка чиқққани ҳақида айтишганида ҳаяжонланиб кетдим. Йиғлаб ҳам олдим озгина. Мен уни яхши биламан. Биз 94-йилдан бери бирга ишлаб келганмиз. "Эрк"да ҳам ишлаган. Киевдан ҳам бизни бирга олиб келишган. Бирга судландик. Бирга қамалдик. Ҳатто у ҳам мен каби қийноққа тутилди. Ички ишлар вазирлигида ўтирганимизда мени судраб олиб келиб, Юсуфни кўрсатишган. "Сенинг жиноий шеригингнинг аҳволини кўр" дейишди. Ўшанда Юсуф бошини деворга тўхтовсиз уриб ўтирганди. У бизни кирганимизга эътибор ҳам қилмади. Ўзимнинг аҳволим ҳам оғир эди. Лекин Юсуфни кўриб йиғлаганман, дейди собиқ маҳкум Муҳаммад Бекжон

Озодлик Юсуф Рўзимуродовнинг ўзи билан боғлана олмади, унинг қариндошларига кўра, у айни вақтда Қашқадарё вилояти Миришкор тумани “Жейнов” қишлоғида акасининг уйида яшамоқда.

"У ҳеч ким билан гаплашмоқчи эмас. Шунинг учун телефон ҳам ишлатмаяпти" деди Юсуф Рўзимуродовнинг яқинларидан бири.

Муҳаммад Бекжон Рўзимуродовнинг матбуотдан "қочаётгани" сабаби "қамоқхона нозирлари томонидан қўйилган шарт" бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди:

- Менимча қўрқитишган бўлишса керак. Менга ҳам чиқаётганимда "Матбуотга интервью берасизми" деб сўраган, мен бераман дедим. Менимча Юсуфни қўрқитишган, дейди Муҳаммад Бекжон.

Муҳаммад Бекжон билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:55 0:00
Бевосита линк

1999 йилнинг 16 февралидаги Тошкент портлашларидан кўп ўтмай қўлга олинган Юсуф Рўзимуродов Тошкент вилояти суди ҳукми билан Жиноят Кодексининг 158-моддаси (Ўзбекистон Республикаси президентига тажовуз қилиш), 159-моддаси (Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз), 216-моддаси (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш), 242-моддаси (Жиноий уюшма ташкил этиш) билан 15 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Маълумотларга кўра, маҳкама чоғида Юсуф Рўзимуродов ўзига қўйилган айбловларни батамом рад этган.

Унинг қамоқ муддати кейинчалик бир неча бор узайтирилган.

Журналист Муҳаммад Бекжон, ёзувчи Эврил Турон (Мамадали Маҳмудов)лар билан биргаликда судланган Рўзимуродов ўз пайтида Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги ўрта мактабда рус тили ва адабиёти фанидан сабоқ берган ва “Эрк” газетасининг мухбири сифатида фаолият олиб борган.

XS
SM
MD
LG