Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:35

Ўзбекистон АҚШ кўмагисиз мустақиллигини мустаҳкамлай олмайдими?


АҚШ Ўзбекистон "мустақиллигини мустаҳкамлаш"га ажратадиган маблағни 9 фоизга кўпайтираëтгани атрофида туғилган саволларни Қурултой эшиттиришда муҳокама қилдик.

АҚШ Конгрессининг Яқин Шарқ, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича қўмитасида чиқиш қилган давлат котиби ўринбосарининг ёрдамчиси Дэниел Розенблюм бу мақсадлар учун бюджетни 164,1 миллион долларга кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.

Розенблюмга кўра, “минтақада ягона парламент демократиясига эга бўлган” Қирғизистонга бюджетнинг асосий қисми, яъни 51 миллион 800 минг доллари ажратилади. Бу 2015 йилдагига нисбатан 39 фоизга кўпдир.

Тожикистонга 41,6 миллион доллар, Ўзбекистонга 11,6 миллион доллар, Қозоғистонга 8,8 миллион доллар ажратилиши назарда тутилган.

Ўзбекистонга ажратиладиган маблағ миқдори ўтган йилга солиштирганда 9 фоизга кўпдир.

Давлат департаменти расмийси Марказий Осиё матбуоти билан ҳам ишлашни кучайтириш лозимлигини таъкидлади. Унга кўра, бугунги кунда Марказий Осиё матбуоти “Россия пропаганда машинаси актив фаолият юритаётган жабҳа”га айланган.

“Яхши молиялаштирилаётган Россия пропаганда машинаси Марказий Осиёда жамоатчилик фикрига сезиларли даражада таъсир ўтказди”, деб таъкидлаган Розенблюм сўзи давомида: "Шунинг учун ҳам мазкур бюджет сўровида биз Марказий Осиё нашрлари билан ҳамкорликни давом эттириш мақсадида молиялаштиришни назарда тутганмиз”,деб айтди.

Озодликнинг Қурултой эшиттириши қатнашчилари эса озод бўлмаган матбуотни грантлар кўмагида ривожлантириш мушкул деган гапни айтишди.

Ўзбекистон АҚШ кўмагисиз мустақиллигини мустаҳкамлай олмайдими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:40:43 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG