Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:48

Домком паспортга урилган пропискани ҳам тан олмади


Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидан қўнғироқ қилган тингловчи, доимий пропискаси Тошкент шаҳрида бўлган, лекин ижарада пойтахтнинг бошқа туманида истиқомат қиладиган зиёли қариндоши пропискаси қўйилган маҳалладан далолатнома ололмаганидан шикоят қилди.

“Менинг бир қариндошим Президентимизнинг ташаббуслари билан қурилаетган арзон уй-жойлардан олиш учун ҳужжатлар йиғяпти. Туғилган жойи Жиззах вилоятида, доимий пропискаси Чилонзор туманида (расмиятчилик учун, ишлаш учун қариндошиникига пропискага қўйган). Вақтинчалик яшаш жойи(ижарада) эса Сергели туманида. 20 йилдан бери Тошкент шаҳрида яшайди, ишлайди.

Бугун Нафосат маҳалласига доимий яшаш жойи Чилонзор туманида эканлигини тасдиқловчи ҳужжат сўраб маҳалла раисига мурожаат этганимизда, у уйбоши (домком)дан далолатнома олиб келишни айтди. Домком эса қариндошимни ҳеч қачон кўрмаганлиги, шу домга келиб тозалаш ишларида қатнашмаганлиги учун далолатнома бермаслигини айтди. Қариндошим ижарада яшайдиган маҳалласида бунақа ишларга ёрдамлашаётганлигини айтса хам "кимга борсанг боравер барибир бермайман, сени танимайман" деб жавоб қайтарди. қариндошимни паспортига урилган доимий пропискани менсимади. Туғилган жойи бошқа, ижарада яшаш жойи бошка, доимий пропискаси бошқа жойда бундай ҳолатда нима қилайлик, кимга мурожаат этайлик. Битта ҳужжат учун шунча оворагарчилик”, дейди тошкентлик тингловчи.

XS
SM
MD
LG