Линклар

Шошилинч хабар
29 феврал 2020, Тошкент вақти: 03:49

Тадбиркор Зуҳра Муқимова: “Ҳоким ўринбосари ваъда бериб, лафзида турмади!”


Uzbek banner - Open-microphone

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшайдиган тадбиркор аёл Зуҳра Муқимованинг OzodMikrofonга арз қилишича, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари 27 апрель куни ўтказилган мажлисда Қаршидаги “Ватанпарвар боғи”ни ободонлаштириш учун тадбиркорларни ҳомийликка мажбурлаган.

2016 йилдан буён Яккабоғ туман ҳокими тасдиқлаган, давлат дастурига киритилган автомобилларга метан гази қуйиш шохобчаси лойиҳасини Зуҳра Муқимова вилоят ҳокимидан тасдиқлата олмаганидан сўнг, ўша мажлисда “майли мен 10 миллион сўм ўтказаман, лекин сиз шу лойиҳани ҳокимдан тасдиқлатиб беринг”, деганда ҳоким ўринбосари ваъда берган.

Аммо, дейди, Зуҳра Муқимова ҳоким ўринбосари эркак бўла туриб, ўз ваъдасида турмади ва менинг ўнлаб одамларни иш билан таъминлай оладиган лойиҳамни тасдиқлатмади.

Тадбиркор фикрича, президентнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги гапларини вилоят ҳокими назар-писанд қилмаяпти ва унинг арзлари президентгача етиб бормаяпти.

Тадбиркор Зуҳра Муқимова: “Ҳоким ўринбосари ваъда бериб, лафзида турмади!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:03 0:00
Бевосита линк

----------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG