Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:05

“Чироқчида бир қоп унни 185 минг сўмга ҳам топиш қийин бўлиб қолди”


Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган тингловчи, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ун ҳаддан ташқари қимматлаб кетганидан, бозорларда карантин тартибига риоя қилинмаётганиндан шикоят қилди:

“Чироқчида бир қоп унни 185 минг сўмга ҳам топиш қийин бўлиб қолди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:09 0:00
Бевосита линк


“Январь ойида ун заводнингўзидан бир қоп ун 109 минг сўмдан чиқиб келаётган ва унга тадбиркорлар ўз харажатини қўйиб 120-130 минг сўмдан сотаётган эди. Тадбиркор танишимнинг айтишича, ҳозир эса заводдан чиқишининг ўзи 130-140 минг сўм бўлибди. Мендан беш юз метрча нарида турадиган тадбиркор олиб келиб, 185 мингдан сотяпти экан деб эшитдим. Невараларимга пул бериб юборсам, яккабоғлиқ бир савдогар ҳаммасини олиб кетибди. Яккабоғдаги танишимга телефон қилиб сўрасам, 200 минг сўмдан бозорда сотяпти, дейди. Ахир шу ҳам инсофданми, халқимиз ейдиган нарса асосан нон бўлса, халқ қийналган пайтда шуни ҳам қиммат қилиб қилиб сотиш мусулмончиликка тўғри келадими?”

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG