Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:46

“Агробанк” фермердан тадбиркорга 8 та қорамол олиб берди, аммо пулини тўламади(ВИДЕО)


Суратда чапдан "Агробанк" Ғузор бўлимининг Шерали исмли ходими, қорамол сотиб олган Эркин Боймиров ва сотувчи Алишер Шойимов.
Суратда чапдан "Агробанк" Ғузор бўлимининг Шерали исмли ходими, қорамол сотиб олган Эркин Боймиров ва сотувчи Алишер Шойимов.

Қашқадарё вилоят, Деҳқонобод туманидан OzodMikrofonга арз қилган “Шойимов Дўстқобил” фермер хўжалиги раиси Алишер Шойимовнинг айтишича, бундан саккиз ой муқаддам "Агробанк"нинг Ғузор тумани бўлими бошқарувчиси ва кредит бўлими бошлиғи унинг фермасига келиб Қозоғистондан келтирилган 8 та наслли қорамолни "Мустафо Мавлуда набираси" оилавий корхонасига кредит очиб олиб берган, аммо шу пайтгача пулини бермаган.

“Агробанк” фермердан тадбиркорга 8 та қорамол олиб берди, аммо пулини тўламади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:57 0:00
Бевосита линк
Тадбиркор Эркин Миралиев банк берган кредитга Алишер Шойимов қорамолларини олиб кетаётган пайт
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:31 0:00

«Аммо орадан саккиз ой ўтаётган бўлсада, банк қорамолларнинг нархи 90 миллион сўм пулни менга тўлашдан бош тортиб келмоқда. Ваҳоланки, молларнинг пулини бир ҳафта ичида тушириб берамиз деб, илтимос қилиб олиб кетишган эди. Саккиз ойдан буён мурожаат қилмаган жойим қолмади. Марказий банкдан ҳам ижобий жавоб ололмадим. Бу орада банк бошқарувчиси билан кредит бўлими бошлиғи ишдан бўшаб кетди. Энди янги бошқарувчи бу пулни тўлашдан бош тортяпти. Қўл билан бериб, оёқ билан чопиш деб шуни айтсалар керак. «Агробанк»нинг тадбиркорни чув туширишими бу?

Қорамол олингани ҳақидаги счёт-фактура
Қорамол олингани ҳақидаги счёт-фактура

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG