Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:44

“Судларда адолат қолмабди – юрист сифатида ўзим ишонч ҳосил қилдим”


Лазизжон Шарипов
Лазизжон Шарипов

“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Қашқадарё вилоят бошқармаси “ “Оилавий тадбиркорликни кредитлаш” бўлими бошлиғи, Лазизжон Шарипов OzodMikrofonга мурожаат қилиб, суднинг адолатсиз қарор чиқарганидан шикоят қилди.

“Судларда адолат қолмабди – юрист сифатида ўзим ишонч ҳосил қилдим”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:03 0:00
Бевосита линк

“Мен 2014 йил 15 майдан буён “Агробанк” АТБ Қашқадарё вилоят бошқармасининг юридик бўлим бош мутахассиси, 2020 йил 17 ноябрдан бошқарманинг “Оилавий тадбиркорликни кредитлаш” бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келганман.

2021 йил 8 июндан мазам бўлмай даволанишга тушдим. Касаллик таътилида бўлишимга қарамай 29 июндан мени ғайриқонуний ишдан бўшатишган. Кейин касаллик варақамни тақдим қилсам, банк аввалги ғайриқонуний қарорини бекор қилиб, яна 6 июлдан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги иккинчи қарорни чиқарибди, менинг хабарим йўқ. Ваҳоланки, мен ҳали соғаймаган ва даволанишда давом этаётган эдим.

Ҳаммага маълум, Меҳнат кодексининг 100-моддаси учинчи қисмида меҳнатга қобилиятсизлиги даврида ишдан бўшатилиши мумкин эмас. Кейин Қарши туманлараро фуқаролик судига даъво аризаси киритдим.

Суд мен кўрсатган барча ҳужжатларни инобатга олмай, менинг даъвомни инобатсиз қолдирди. Судя мен келтирган асосларни умуман тинглашни хоҳламади ва қонунга хилоф равишда банк тарафини олди.

Мени ишдан бўшатишларига «Агробанк» раиси ва бошқа раҳбарларнинг президент чиқарган қарорларни менсимай ўзбошимчалик билан иш юритишларини танқид қилганим асосий сабаб бўлган.

Биринчидан, оилавий кредитлар бўлимида ажратилаётган кредитларни банк филиаллари ўзлари мустақил ажрата олмайди. Барча ҳужжатларни тахлаб компютерга юклаб, базага киргизасиз, уни Тошкентдан туриб тасдиқлашлари керак. Бизда уни «Кнопка» дейишади. Республика «Агробанки» буни монополия қилиб олган. Натижада кредитлар ажратилмай қолиб, фуқароларнинг норозилигига сабаб бўляпти. Мен буни жуда кўп ошкор танқид қилдим. Бу уларга ёқмади.

Иккинчидан, республика «Агробанки»да катта лавозимда ишлаб келаётган раҳбарларнинг яқин қариндошларига берилган катта миқдордаги кафолатсиз кредитларни мен аниқладим ва бу ҳақда гапирдим. Албатта, бу уларга ёқмади ва банк бошқаруви раиси босими билан мени ишдан ноқонуний бўшатишди. Судларда ҳам адолат қолмабди, бунга юрист сифатида ўзим ишонч ҳосил қилдим!”

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!.

XS
SM
MD
LG