Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2018, Тошкент вақти: 03:35

“Навоийга АЭС қурмоқчилар, лекин реакторни совутиш учун сувни қаердан олишади?”


Тошкентлик тарихчи, иқтисодчи ва сиёсатшунос Анвар Назир билан эътиборингизга ҳавола қилинаётган OzodNazar ўтган пайшанба куни ёзиб олинган. Анвар Назир суҳбат давомида Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло билан боғлиқ, Озодлик хабарсиз қолган бир гапни айтдики, суҳбатни эълон қилишдан олдин ўша гапни чуқурроқ ўрганишга қарор қилдик ва 8 июнь куни “97 яшар Ўзбекистон Халқ шоири Шукруллони ўзбек телеканалларида кўрсатиш ҳамон тақиқдалиги айтилмоқда”, деган сарлавҳа остидаги мақолани эълон қилдик.

OzodNazar меҳмони айтган гапни қўшимча ўрганганимиз асло унинг гапига ишонмаганимиз белгиси эмас, балки у киши айтган янгиликнинг муҳимлигига ишорадир.

Лекин бу суҳбат давомида тилга олинган бошқа мавзуларнинг муҳимлик даражаси пастроқ дегани эмас.

Айниқса, АЭС масаласида мутахассислар ўз фикрлари билан ўртоқлашиш истагини билдирса, микрофонимизни улар учун кечаю кундуз ёқишга тайёрмиз.

“Навоийга АЭС қурмоқчилар, лекин реакторни совутиш учун сувни қаердан олишади?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:21:12 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG