Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:51

OzodTa'sir: Беморларга муддати ўтган дорилар берган бош ҳамшира ишдан олинди


Муддати ўтган Алоэ дориси
Муддати ўтган Алоэ дориси

Бухоро шаҳридаги “Мурувват” аёллар интернат уйидаги беморларга йиллар давомида муддати ўтган дорилар бериб келган бош ҳамшира Гулшан Раҳматова ишдан олинди.

Интернатдаги беморлар озиқ-овқати, кийими ва кўрпа-тўшагига эътиборсиз бўлган хўжалик бекасининг ишда қолиш-қолмаслик масаласи у меҳнат таътилидан қайтганидан сўнг кўриб чиқилади.

Бу ҳақда Озодликка интернат ҳамширалари маълум қилди.

Озодлик 8 ноябрь куни Бухоро шаҳридаги “Мурувват” аёллар интернат уйида беморлар муддати ўтган дорилар билан муолажа қилингани, уларнинг икки хил пайпоқ, эски кийимларда юрганлиги, ётар жойларининг йиртиқ ва кир-чир эканлиги ҳақида "Бухородаги “Мурувват” уйи ҳамширалари ногиронларга муддати ўтган дорилар берилганини иддао қилди" сарлавҳали мақола берган эди.

Интернат ҳамшираларидан бирининг айтишича, мақола эълон қилинган куннинг эртасига интернатга Соғлиқни сақлаш вазирлигидан, вилоят бошқармасидан текширувчилар келган:

Беморларга янги кийимлар берилди, уларнинг эски кўрпа тўшаклари янгиларига алмаштирилди.


"Бош ҳамширани ишдан олишди. Ҳозир оддий ҳамшира бўлиб фақат тунги сменага чиқяпти. Ўрнига Зарифа Ражабова деган яхши аёл бош ҳамшира бўлди. Ҳозир муддати ўтган дорилар ҳаммаси олиб ташланди. Беморларга янги кийимлар берилди, уларнинг эски кўрпа тўшаклари янгиларига алмаштирилди. Овқат сифати ҳам аввалгидан анча яхшиланди. Жамоадаги ички конфликт йўқолди, ҳамма осуда ишламоқда. Хўжалик бекасининг ишда қолиш ёки қолмаслик масаласи у меҳнат таътилидан қайтганидан сўнг ҳал этилар экан".

Исми сир қолишини сўраган ҳамширалардан бирининг 8 ноябрда Озодликка айтишича, қиммат дориларнинг талон-торож қилиниши, беморлар озиқ-овқати сифатининг ёмонлиги, кўрпа ёстиқларнинг кир, йиртиқлиги ҳақида улар Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига шикоят қилганидан сўнг, май ойида текширув ўтказилган. Лекин асосий айбдорлар ишдан олинмаган:

“Бош ҳамшира бизларга қанақадир йўқ қиммат дориларни қилдик деб беморларни номига ёздириб оларди. Булар бу дориларни аптекадан олишганми ёки йўқми, буни билмаймиз. “Мана шу муддати ўтиб кетган “Алоэ” уколи яқинда тўхтатилди. Узоғи билан икки ҳафтача бўлди. Биз расмга олдик эски дорини. Август ойида учта ўлим бўлди, кексалик, касаллик деб ёпиб юборишди. Уларга ҳам муддати ўтган уколлар қилинган. Лекин, эски дорилар уларни ўлимига ҳам сабабчи бўлган бўлиши мумкин. Буни энди ҳеч ким билмайди”.

Интернатда 250 нафар ногирон аёл яшаб, даволанади.

Уларнинг аксарини руҳий хасталиги бор аёллар ташкил этади.

Уларга кечаю-кундуз 157 нафар ҳамшира ва санитаркалар навбати билан қарайди.

XS
SM
MD
LG