Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 02:06

Пахтага чиққанлар орасида юзлаб GM Uzbekistan ишчилари ҳам бор


Тошкент вилоятига водийдан келиб пахта тераëтган ҳашарчилар.

GM Uzbekistanнинг Асакадаги заводларида ишлайдиган минглаб ходим 14 сентябрдан бошлаб пахта теримига жўнатилди. Бу ҳақда Озодликка маълум қилган завод ишчисига кўра¸ концерн ишчи-хизматчилари Жиззах ва Тошкент вилоятларида пахта термоқда.

GM Uzbekistan матбуот марказининг ўзини таништирмаган мулозими Озодлик мухбирига завод ишчиларининг фақат кичик бир қисми меҳнат таътили ҳисобидан пахта теримида қатнашаëтгани ва бу ҳолат корхонанинг умумий иш суръатига зарар келтирмаётганни айтди.

Мулозимга кўра¸ завод ишлаяпти ва конвейер тўхтамаган.

Бундан олдин Озодлик билан боғланган асакаликлардан бири конвейер тўхтаганлигини айтган эди.

Озодлик суҳбатлашган Асакадаги GM Uzbekistan ишчисининг айтишича¸ заводдагиларни пахтага жўнатиш ярим махфий тарзда амалга оширилмоқда:

- Андижон ҳокими ўқувчилар пахта териши жиноят деб айтган кундан (24 сентябрь - таҳр.) 4 кун ўтиб бизни пахтага чиқара бошлашди. 14 октябрь шанбадан бошлаб эса, ташкилий тарзда пахтага чиқарилдик. Пахтага УзДеудан келдик (GM Uzbekistanнинг аввалги номи - таҳр.) деманглар¸ завод логоси бор кийимларни кийманглар деб тайинлашди¸ дейди суҳбатдош.

Андижон вилоят ҳокимлигидаги мулозимга кўра¸ 14-15 октярбь кунлари GM Uzbekistanнинг Асакадаги заводидан 3 минг ҳашарчи пахтага чиққан. Мулозим таъкидича¸ Асакадан Тошкент ва Жиззах вилоятларига 31 минг теримчи ташкилий жўнатилган.

GM Uzbekistanнинг Асакадаги заводида ишлайдиган мулозимнинг айтишича¸ пахтага жўнатилган ишчиларнинг асосий қисми янги ишга олинганлардир:

- Улар ишга олиниб, ҳали иш жараëнига аралашиб улгурмаган ëш кадрлар¸ бундан ташқари кўп ишчи ва мастерлар ўзининг ўрнига мардикор ëллаб пахтага жўнатишди. Завод ҳам тўхтамаслиги ва умумхалқ ҳашари бўлган пахта теримида ҳам фаол иштирок қилиш каби вазифа қўйилди¸ ва биз бу ишни уддалаяпмиз, дейди мулозим.

Завод ишчилари «Уюшмаган аҳоли» қаторида пахта термоқда

Андижон пахта штабида навбатчилик қилаëтган мулозимниг айтишича, пахта далаларида юрганларнинг кўпи «уюшмаган аҳоли» вакилларидир:

- Масалан, дала бўйлаб йўлда кетаяпсиз. Пахта теришга иштиëқ уйғонди. Бориб, маҳаллий пахта штабидан этак сўраб олиб¸ териб¸ килосига пулини ўша ернинг ўзидан нақд олиб кетаверасиз. Уюшмаган аҳоли орасида завод ишчилари ëки мактаб ўқитувчилари бўлиши мумкин. Бу уларнинг ўз ихтиëрий иши¸ дейди мулозим.

Озодлик суҳбатлашган Асакадаги GM Uzbekistan ишчисининг айтишича¸ Жиззах ва Тошкент вилоятларига ëтоқли пахтага кетмаган ишчиларга ишдан кейин ëки якшанба кунлари «уюшмаган аҳоли» бўлиб пахта териш буюрилган.

Завод ишчиснинг ишонишича¸ Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов пахта фронтига қўшимча ишчи кучларини сафарбар қилишнинг янгича усулларидан бири сифатида “уюшмаган аҳоли” деган тушунчани амалиётга жорий қилган.

Аслида, "уюшмаган аҳоли" ибораси бу йилги терим мавсумида бутун мамлакат бўйлаб тилга олинмоқда.

Кейинги кунларда Фарғона, Наманган ва Сурхондарё вилоятларидан мамлакатнинг шимолий ва ғарбий вилоятларига 30 минг нафардан ортиқ одам пахта теримига махсус поездларда сафарбар этилди. Корхона ва ташкилотлар ходимларидан, маҳаллалар аҳолисидан ташкил топган махсус отрядлар Хоразм, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистонда пахта термоқда.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG