Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:49

Ўзбекистонликлар позитивлик бўйича ҳам постсовет ҳудудида биринчи


Gallup маркази эълон қилган “Глобал позитивлик индекси”да Ўзбекистон аҳолиси дунëдаги энг позитив миллатлар бешлигига кирди.

Парагвай¸ Коста Рика¸ Панама каби Лотин Америкасидаги мамлакатлар аҳолиси глобал рўйхатнинг биринчи уч ўрнига қўйилган бўлса¸ ўзбекистонликлар Филиппиндан сўнг бешинчи поғонани эгаллади.

Ижтимоий сўров хулосасига кўра¸ греклар асаблари энг толиққан¸ эронликлар эса¸ энг дарғазаб миллат бўлиб чиқди.

Ўзбекистонликлар постсовет ҳудудидаги энг позитив деб топилган бўлса¸ Украина¸ Литва¸ Озарбайжон¸ Грузия ва Беларус¸ индекс тубидаги ўнликдан ўрин олди.

Мазкур хулоса 2016 йил давомида дунëнинг 142 давлатида 149 минг одам билан ўтказилган суҳбатлар асосида чиқарилган.

Gallup маркази вояга етганлардан:

Кеча яхши дам олдингизми?

Кеча кун бўйи сизга ҳурмат билан муомалада бўлишдими?

Кеча яхшилаб кулдингизми¸ жуда бўлмаса жилмайдингизми?

Кеча бирор қизиқ нарса ўрганиб¸ бирор қизиқ иш қилдингизми?

Кеча бирор нарсадан мазза қилдингизми? деган саволларни сўраган ва бу саволга энг кўп тасдиқ жавоби берганлар дунëдаги энг позитив халқлар рўйхати тепасидан жой олган.

Жорий йил ​БМТ, Gallup ижтимоий сўров маркази ҳамда АҚШдаги Колумбия университети тадқиқотчилари ҳозирлаган ҳисобот хулосасига кўра¸ Ўзбекистон постсовет ҳудудидаги энг бахтиëр мамлакат бўлиб чиққан эди.

20 март - Бутунжаҳон Бахтиёрлик кунида эълон қилинган ҳисоботга кўра¸ ўзбекистонликлар бахтиëрлик бўйича 155 мамлакат аҳолиси орасида 47-ўринга қўйилди.

Ҳисоботга кўра¸ ҳатто¸ миллионлаб ўзбекистонлик иш излаб борган Россия аҳолиси ҳам бахтиёрлик бўйича улардан икки поғона пастроқда бўлиб чиқди.

XS
SM
MD
LG