Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2019, Тошкент вақти: 18:34

OzodDayjest: Сенат раиси ўсмир қизлар орасида ҳомиладорлик авж олаётганидан хавотир билдирди


Иллюстратив сурат.

Америкалик тадқиқотчи Марказий Осиё расмийларини радикаллашувга оид қарашларини қайта кўриб чиқишга чақирди. Сенат раиси Ўзбекистонда жинсий тарбияга етарлича эътибор берилмаётганига урғу берди. Таниқли иқтисодчи танқидий фикри туфайли троллинг ҳужумига учради. Жорий ҳафта шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

_____________________________________________________________

Сиёсатшунос Марказий Осиёда радикаллашувнинг асосий сабабини айтди


Марказий Осиё ҳукуматлари минтақада радикаллашув ҳақидаги тасаввурларини қайта кўриб чиқиши керак, дейди сиёсатшунос Ноа Такер минтақада терроризм ҳолати тадқиқ этилган янги тадқиқотида (www.togri.uz, 17 cентябрь). Олим ўз кузатувларига таяниб, минтақада диндорларнинг радикаллашуви эмас, аксинча радикалларнинг исломийлашуви жараёни кечмоқда, деб хулоса қилади.

Минтақадаги ҳукуматлар ўз фуқароларининг экстремистик гуруҳларга аъзо бўлаётганига асосий сабаб сифатида хориждан кириб келаётган ёт диний эътиқодни кўрсатади. Аммо Ноа Такер 2016-2018 йилларда ўтказган тадқиқотларга таяниб, минтақа халқларининг Суриядаги можароларга аралашиб қолиши камдан-кам ҳолларда чет эллик миссионерлар фаолиятига ёки “ёт ғоялар”га боғлиқ бўлганини қайд этган. Бу борада ижтимоий адолатсизлик ҳолатларига эътибор қаратиш лозимлигини уқтирган.

Тадқиқотчи Н.Такер диний тарғибот самарасини ошириш учун давлат ва айниқса ҳуқуқ-тартибот органлари диндор қатлам орасида кенгроқ коалицияни ташкиллаштиришга ҳаракат қилиши кераклигини айтган.

Ўсмир қизларнинг ҳомиладор бўлиб қолиш ҳолати кўпаймоқда


Ўзбекистон бўйича жорий йилнинг 6 ойида вояга етмаганлар орасида 46 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди (“Даракчи”, 19 сентябрь). Ўтган йили бу рақам 32 тани ташкил қилган. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бу борада хавотир билдирган. “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунда болаларнинг жинсий тарбияси ҳақида ҳам модда бор. Унда жинсий тарбия ва уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича тадбирлар ўтказиш ҳақида айтилган. Аммо амалда нима кўрилмоқда? Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳали ҳеч нарса қилинмаган, таълим вазирликларида ҳам бу борада ўзгаришлар кузатилмаяпти. Бу борада ҳеч ким дунёқарашини ўзгартирмаган”, деган Сенат раиси.

Таниқли иқтисодчи Монополияга қарши кураш қўмитасидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди


Ўзбекистонлик таниқли иқтисодчи Юлий Юсупов Фейсбукдаги саҳифасида Монополияга қарши кураш давлат қўмитасидан ҳафсаласи пир бўлганини ёзди. Иқтисодчига кўра, у қўмитанинг янги солиқлар жорий этиш борасидаги таклифини танқид қилгани ортидан унга ушбу идоранинг матбуот хизмати раҳбари троллинг ҳужуми уюштирган.

Аввалроқ Ю.Юсупов антимонопол қўмита ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Республикада гематологик ва бошқа оғир касалликларнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволашни молиялашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини кескин танқид қилган эди.

Лойиҳада саратон касаллигининг олдини олиш ва даволаш мақсадида махсусжамғарма ташкил этиш, унинг фаолиятини молиялаштириш учун эса 15 та янги солиқни киритиш таклиф этилган. Иқтисодчи Ю.Юсупов уларни “даҳшатли солиқлар” деб атаган. “Саратон касаллигининг олдини олиш ва даволаш давлатнинг, айниқса, соғлиқни сақлаш вазирлигининг бевосита мажбуриятидир. Ва ушбу функцияни бажариш учун биз аллақачон солиқ тўлаганмиз. Агар маблағ кам ажратилган бўлса, унда давлат харажатларини оптималлаштириш ва қайта тақсимлаш ҳақида ўйлаб кўриш керак (у ерда жуда кўп имкониятлар мавжуд) ва янги солиқларни киритмаслик керак”, деган Ю.Юсупов.

Антимонопол қўмита янги солиқларнинг иқтисодиётга салбий таъсири эҳтимолини рад этган.

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG