Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:05

OzodDayjest: Адлия вазирлиги солиқ идорасининг қонунга зид талабини фош қилди


Солиқ идорасида навбатда турган ўзбекистонликлар (иллюстратив сурат).
Солиқ идорасида навбатда турган ўзбекистонликлар (иллюстратив сурат).

Матбуот порани рад этган орган ходимларини рағбатлантириш таклифи ўринлигини ёзмоқда. Сенатор Мақсуда Ворисова фермерларга оммавий равишда қасад ичирилганини танқидий баҳолади. Сурхондарёдаги қўлга ўргатилган айиқ қўшниларникига ўғирликка тушди.

_____________________________________________________________

Порани рад этган орган ходимларига мукофот бериш “мантиқсиз ҳол” деб баҳоланди

Сўнгги пайтларда давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакилларига пора таклиф қилган шахсларга жавобгарликка тортилаётгани, пора рад этган масъулларга эса мукофот берилаётгани ҳақида хабарлар кўплаб тарқалмоқда (“Жамият”, 16 ноябрь). Газетага кўра, бу мантиқсиз ҳолатдир. Негаки, орган ходими порани рад этиб, жиноятни очар экан, ўз хизмат вазифасини бажарган бўлади. Шундай экан, уни рағбатлантиришга ҳожат йўқ. Қайд этилишича, пора таклиф этаётган барча шахсларни жавобгарликка тортиш эмас, уларни огоҳлантириш керак. 2017 йилда “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Ўзбекистонда коррупция мавжудми?” деган савол асосида сўров ўтказган. Респондентларнинг 37,6 фоизи соғлиқни сақлаш ва таълими тизимини энг коррупциялашган соҳа сифатида кўрсатган. Сўровда қатнашганларнинг ҳар тўртинчиси ҳуқуқ идоралари коррупциялашган, деган фикрни билдирган.

Адлия вазирлиги: Таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида бюрократик сансалорлик давом этмоқда

Кейинги пайтларда айрим давлат идоралари ходимлардан солиқдан қарздорлиги йўқлиги ҳақида маълумотнома олиб келишни талаб қилмоқда (“Даракчи”, 22 ноябрь). Бунга эса солиқ идораларининг ер ва мулк солиқларини ундиришда амалий ёрдам сўраб, хат билан мурожаат қилаётгани сабаб бўлмоқда. Адлия вазирлиги масъул ходими Жўрабек Абдулазизовга кўра, солиқдан қарздорлик йўқлиги ҳақида маълумотнома талаб қилиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини поймол қилиш саналади. Қолаверса, бу ҳол давлат хизматлари марказларида сунъий навбатлар ортишига олиб келмоқда, бюрократик сансалорликни бартараф этиш йўлидаги ҳаракатларга тўсиқ бўлмоқда. Маълумотларга қараганда, сўнгги беш ойда давлат хизматлари марказларида 81 мингдан ортиқ шу мазмундаги маълумотнома берилган. Мониторинг асосан тиббиёт муассасалари, мактаб ва боғчаларда қонунга зид маълумотномалар талаб этилаётганини кўрсатди.

Сурхондарёдаги хонадонда боқилаётган айиқ қўшниникига ўғирликка тушди

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Вочех қишлоғида яшовчи Мирзаумар Мерганов икки йил давомида хонадонида айиқ боқиб келгани маълум бўлди, деб ёзади “Даракчи” нашри. Мерганов айиқ боласини икки йил аввал чўпон қўшнисидан катта эчки эвазига олган. Икки йил давомида айиқ баҳайбат кўриниш касб этган. Занжирдан бўшатилган вақтларда эса қўшниларникига ўғирликка туша бошлаган. Бу ҳол кўпчиликнинг жонига теккан. М.Мерганов айиқни бир неча марта тоққа ташлаб келган, аммо жонивор шу куннинг ўзида хонадонга қайтиб келган. Мерганов икки ярим ёшга етган Тянь-Шань қўнғир айиғини боқа олмай қолгани учун ўз ихтиёри билан Термиз ҳайвонот боғига топширди. Қайд этилишича, улкан жонивор энди тоғда мустақил яшай олмайди, чунки у инсон қўлига қараб катта бўлган.

XS
SM
MD
LG