Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2019, Тошкент вақти: 14:16

OzodDayjest: Қотил йигит қурбонининг узугини қаллиғига совға қилди


Иллюстратив сурат.

Уй-жойга доир “амнистия” ижроси прокуратура томонидан қониқарсиз, деб баҳоланди. Автокредит ажратиш камайиб кетгани сабаби очиқланди. Олмалиқда 70 дан ошган аёл уч йигит томонидан ваҳшийларча ўлдирилди.

_____________________________________________________________

Прокуратура уй-жойга доир “амнистия” ижросини қониқарсиз деб баҳолади

Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан қурилган тураржойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси талаб даражасида ўтказилмаяпти (“Ҳуқуқ”, 14 февраль). Президент фармонида тураржой “амнистияси” 2018 йил 1 майидан 2019 йил 1 майига қадар давом этиши белгиланган. Бош прокуратурага кўра, 2019 йилнинг 1 февраль ҳолатига давлат хизматлари агентлигига мамлакатда мавжуд 569 534 та ўзбошимчалик билан қурилган тураржойлардан 274297 таси ёки 48 фоизи бўйича ариза берилган, холос. Агентлик мазкур аризаларнинг атиги 108 мингтасини ўрганган, қолгани эса кўриб чиқилмаган. Шунингдек, масъул ташкилот ва идоралар томонидан кўп бора аризаларни кўриб чиқиш муддати бузилгани қайд этилган. Прокуратура масъул идораларни ва аҳолини умумдавлат акциясида фаол қатнашишга чорлаган.

Марказий банк раиси автокредит берувчи банклар камайиб кетгани масаласига ойдинлик киритди

Ўзбекистон банклари томонидан автокредит ажратиш камайиб кетгани сабаби очиқланди, деб хабар беради “Даракчи” нашри. “Биз автокредитлаш рискларини баҳолаганимизда улар бизда юқори рискли экани маълум бўлди. Биз автокредитлашни чекламадик, шунчаки тижорат банкларининг бу кредит турига Марказий банк талабларини кучайтирдик, яъни автокредитлар бўйича хатарлар даражасини оширдик, банклар устав капиталига қўшимча талабларни ўрнатдик”, деган Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродов. Бундан ташқари, мазкур масалани макроиқтисодий кўрсаткичлар нуқтаи назаридан кўриб чиқиш таъкидланган. МБ раисига кўра, жуда кўп миқдорда автокредит ажратиш автомобилларнинг иккиламчи бозорини ўлдиради.

Қотил йигит ўлдирилган жасаднинг бармоғидан суғуриб олинган узукни қайлиғига туҳфа қилди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида мудҳиш жиноят рўй берди (“Инсон ва қонун”, 12 февраль). Бу ҳақда Тошкент вилоят прокуратураси бўлим прокурори Райҳон Юсупова маълум қилган. Аввал уч марта судланган 34 ёшли йигит онасининг кекса дугонаси уйига борган. 70 дан ошган уй соҳибаси яқин дугонасининг ўғлидан шубҳаланмай, уни ичкарига бошлаган. Йигит эса ҳимоясиз кекса аёлни аёвсиз калтаклаган, сўнг чавақлаб ўлдирган. Жиноятни содир этишда унга икки шериги ёрдам берган. Улар қотиллик эвазига 20 минг сўмлик қўл телефони, 250 минг сўмлик кумуш узук, 50 минг сўмлик кумуш занжир, бир килоча гўшт, балиқ консерваси ҳамда 200 минг сўм нақд пулни қўлга киритишган. Қайд этилишича, уч йигит одам қонига ботган гўшт ва консервани оила аъзолари билан бир дастурхонда тановул қилган. Улардан бири ҳатто ўлдирилган жасаднинг бармоғидан суғуриб олинган узукни қайлиғига совға қилган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди қотилликда айбланган уч судланувчига 19 йилдан 25 йилгача бўлган озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлаган. Жиноий ишга оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

XS
SM
MD
LG