Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2022, Тошкент вақти: 09:58

"Чуқур хавотир" ва "Ишчанлик руҳи". Оқ Уй ва Кремл Байден - Путин видеомулоқоти ҳақида


Матбуот учун ёпиқ режимда ўтган видеомулоқотда АҚШ ва Россия алоқаларига доир кўпгина масалалар қилингани билдирилган.

Қрим ярим ороли ва Украина яқинида Россия катта сондаги ҳарбий қўшин тўплаши ортидан Кремл ўзининг кейинги нияти ва режалари борасида турли фаразларнинг урчишига йўл очиб берди.

АҚШ ва Россия президентлари Жо Байден ва Владимир Путиннинг 7 декабрь куни ўтган видеоконференция тарзидаги мулоқотидан сўнг ҳам шундай бўлди. Мулоқот матбуот учун ёпиқ режимда бўлиб ўтган.

Музокаралар якуни бўйича қўшма баёнотлар берилмаган. Суҳбат тугаганидан сўнг тахминан бир соат ўтиб, Оқ уй сайтида қисқа хабарнома пайдо бўлди.

Қрим ярим ороли ва Украина яқинида Россия катта сондаги ҳарбий қўшин тўплаши ортидан Кремлнинг кейинги режалари ҳақида турли фаразлар илгари сурилмоқда.

Худди илгари бўлгани каби бу сафар ҳам Кремл баёноти Оқ уй баёнотидан анча кейинроқ эълон қилинди. Кремл баёнотининг салкам ярми Украина ва НАТО масаласига бағишланган. Баёнотнинг қолган қисмида эса Эрон ядровий қуроллари, кибержиноятлар ва дипломатик муносабатларни мўтадиллаштириш ҳақида сўз юритлган .

Иккала баёнотда бироз умумийлик бор, ҳар икки томон муайян масалалар муҳокамасини ўз баёнотларида турлича талқин қилган.

Мисол учун Оқ Уй “Байден АҚШ ва Европа иттифоқи Россиянинг Украина яқинида ҳарбий кучларини ошираётганидан чуқур хавотирларини билдирди”, деди. Бунга жавобан, Кремл “Путин Қўшма Штатлар бунда Россияни айбламаслиги кераклигини айтди” дея келтирган ўз баёнотида ва бу билан НАТО ни айблаган. Шунингдек, Путин Ғарб “Украинани забт этиш учун хавфли саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда” деган асоссиз даъво ҳам қилган.

Кремлнинг таъкидлашича, музокаралар "очиқ ва ишчанлик руҳида" ўтган. Аммо АҚШ ва Россиянинг муҳокама қилинган масалалар бўйича позициялари қанчалик фарқ қилишини ҳисобга олинса, вазият аслида Кремл сўзларининг тескарисини кўрсатиши мумкин.

Икки президент келишиб олган ягона аниқ нарса АҚШ ва Россия ўртасида музокараларнинг давом этишидир.

Украинада бўлаётган воқеаларни, шунингдек, Европадаги хавфсизликка оид кескин қарама-қарши позицияларни акс эттирган икки томоннинг ҳисоботлари бир-биридан кескин фарқ қилиб, келгуси зиддиятлар учун эшикларни очиқ қолдирди.

Россиянинг баёнотига кўра, кейинги музокаралар Москва йиллар давомида хоҳлаётган "хавфсизлик кафолатлари" деб атайдиган масалага қаратилади. Охирги ҳафталарда Москва бу масалани қатьий талаблар билан кўтарди ва янги тафсилотларни қўшди. Ҳарбий кучларнинг жойлаштирилиши Ғарбни ҳеч бўлмаганда қисман ортга чекиниши учун амалга ошираётганини кўрсатади.

Путин 1 декабр куни Россия НАТОнинг шарққа, жумладан, Украина томон кенгаймаслиги ва Россияга хавф туғдирувчи қуролларини “яқин масофада” жойлаштирилмаслиги ҳақида расмий кафолатлар талаб қилишини айтган.

Кремлнинг Байден ва Путин музокараси ҳақидаги баёнотида бу сўзлар бироз ўзгарган ҳолда қуйидагича такрорланган: Россия "НАТОнинг шарққа кенгайишини, чегара яқинига айрим қуроллар жойлаштирилишини истисно қилувчи ишончли, қонуний кафолатлар бўлишидан манфаатдор”.

Шунингдек, "Икки давлат етакчилари ўз вакилларига ушбу нозик масалалар бўйича батафсил маслаҳатлашувларга киришишни тайинлашга келишиб олдилар", - дейилади баёнотда.

АҚШ ва НАТО Россия Украина ёки бошқа давлатларнинг Ғарб иттифоқига қўшилишига вето қўя олмаслигини таъкидлаган.

Оқ Уй ўз баёнотида музокаралар Ғарб Россиянинг Украинага таҳдидидан хавотирлари сабабли амалга ошганини ишора қилган.

Байден "Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади ва вазиятни юмшатиш ва дипломатияга қайтишга чақирди", - дейилади хабарда.

Баёнот "Икки президент ҳам ўз вакилларига вазиятни назорат қилиб боришни топширди. АҚШ буни иттифоқчилар ва шериклар билан яқин ҳамкорликда амалга оширади" – дея якун ясалган.

XS
SM
MD
LG