Линклар

Фарғоналик ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхонов 8 йиллик тутқунликдан сўнг озод этилди

  • Озодлик

Ғанихон Маматхонов қамохонадан уйига кетар йўлида Озодлик учун суратга тушди. 2917 йил 16 октябрь.

16 октябрь куни Ўзбекистон маъмурлари йиллардан бери қамоқда сақланган ҳуқуқ фаоллaридан яна бири – 67 яшар Ғанихон Маматхоновни озодликка чиқарди.

Бу ҳақда Озодликка Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/33-сонли муассасада жазо муддатини ўтаган Ғанихон Маматхоновни озод қилиш жараëнида бевосита қатнашган “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли¸ журналист Абдураҳмон Ташанов хабар қилди.

Фарғоналик ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхоновнинг номи бир неча йиллардан буён маҳаллий ва халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳисоботларида Ўзбекистондаги сиёсий маҳбуслар қаторида зикр этиб келинаëтган эди.

2009 йилнинг 12 октябрида ҳибсга олинган Маматхонов¸ ўша йил 25 ноябрь кунги суд ҳукмига кўра¸ Ўзбекистон Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора берганлик) ва 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича айбланган ва 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Ғанихон Маматхоновнинг муддатига сўнгги марта 2014 йилнинг 3 августида жиноят ишлари бўйича Қизилтепа тумани судининг ҳукми билан 2 йилу 4 кун муддат қўшиб берилган.

Айблов сиёсий маҳкумларга нисбатан илгари сурилаётган анъанавий, яъни жазони ижро этиш муассаси тартибини бузиш бўлиб, ҳуқуқ фаоли иккинчи марта шундай жазога тартилган. Унинг қамоқ муддати худди шу модда билан 2014 йилда 2,3 йилга узайтирилган эди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG