Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:32

Қозоғистондаги тартибсизликларда исломий радикалларнинг қўли борлиги иддао қилинди


Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ўтган ҳафта ҳукумат бинолари ва хавфсизлик кучларига ҳужум қилганлар орасида хорижда тайёргарликдан ўтган исломий радикаллар ҳам борлигини иддао қилди.

Тоқаевнинг ушбу баёноти Қозоғистонга ўз кучларини киритган КХШТнинг душанба куни онлайн тарзида ўтган фавқулодда сессиясида янгради.

Ўтган ҳафтада бир қанча шаҳарларда ҳукумат бинолари қисқа муддатга босиб олинди ёки ёқиб юборилди. Ёқилғи нархининг ошишига қарши бошланган тинч намойишлар, Reuters агентлигига кўра, Қозоғистон тарихидаги энг даҳшатли зўравонликларга айланиб кетган.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев вазирлар маҳкамасини истеъфога чиқариб, отишга буйруқ берди ва 19 миллион аҳолили нефтга бой мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. У, шунингдек, Россия бошчилигидаги ҳарбий блокдан ҳарбий ёрдам сўради, ўшандан бери улар стратегик объектларни қўриқлаш учун жойлаштирилган.

Reuters агентлиги душанба куни қозоқ расмийлари зўравонликларни биринчи марта исломий гуруҳларга аъзо бўлганлар билан боғлаганига эътибор қаратмоқда.

“Олмаота ва мамлакатнинг бир қатор бошқа вилоятларида содир бўлган воқеалар кўрсатганидек, Қозоғистон хорижда тайёргарликдан ўтган, яхши мувофиқлаштирилган террорчи гуруҳлар томонидан қуролли тажовузга учради”, дея Қозоғистон ТИВ баёнотидан иқтибос келтиради агентлик.

“Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қилганлар орасида радикал исломий гуруҳлар сафида ҳарбий тайёргарликдан ўтганлар ҳам бор”. Баёнотда аниқ бир гуруҳ номи айтилмаган.

Миллий хавфсизлик қўмитаси душанба куни вазият барқарорлашгани ва хавфсизлик кучлари назоратни тиклаганини маълум қилиб, расмий мотам кунини эълон қилди.

Қўмитанинг собиқ раҳбари Карим Масимов ўтган ҳафта, Тоқаев уни ишдан бўшатганидан бир неча кун ўтиб давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Россия ва давлат ОАВлари ҳукуматнинг ижтимоий тармоқлардаги эълонига таяниб, 164 киши ҳалок бўлганини хабар қилди. Соғлиқни сақлаш идоралари ва полиция бу рақамни тасдиқламаган ва манба бўлган пост ўчирилди.

Давлат котиби Ерлан Карин душанба куни давлат телевидениесига берган интервьюсида ҳеч қандай гумонланувчининг номини айтмаган ҳолда, “Менимча, ички ва баъзи ташқи бузғунчи кучлар иштирокида қандайдир фитна бўлган”, деди.

Қозоғистоннинг собиқ бош вазири Акежан Кажегелдин якшанба куни Reuters агентлигига берган интервьюсида Тоқаев ўзидан олдинги президент Нурсултон Назарбоев билан ораси узилгандан кейин, ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун тезда ҳаракат қилиши керак эди, деб айтди.

Айрим рус сиёсатчилари ва расмийлар воқеаларда Афғонистондаги Толибон ва ИШИДнинг ролига ҳам ишора қилишмоқда. Аммо улар ҳозирча ўз даъволарини тасдиқловчи бирон далил келтирганлари йўқ. Қозоғистон мухолифати Москва томонидан дастакланаётган мажуд режим шу йўл билан намойишчилар ва халқ норозилигини дискредитация қилишга уринаётганини айтишади.

Қозоғистон ҳукумати 2016 йилда мамлакат шимоли-ғарбидаги Ақтўбе шаҳрида юз берган ҳужумларда "радикал ва ноанъанавий диний ҳаракатлар"ни айблаган.

Қозоғистон ҳукумати ўтган йилларда Сурия ва Ироқдаги экстремистик ва террорчи гуруҳларга қўшилган бир неча юз фуқаролар ва уларнинг оилаларини мамлакатга қайтарган.

XS
SM
MD
LG