Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:30

Қозоғистон 6 талабаси ҳибсга олингани сабабини кўрсатишни Мисрдан талаб қилмоқда


Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ануар Жайнақов.
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ануар Жайнақов.

Мисрда ушланган олти нафар қозоғистонлик талаба билан боғлиқ вазият ривожида ўзгариш йўқ. Бу ҳақда Остонада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ануар Жайнақов маълум қилди.

Унинг айтишича, Миср ҳозирча Қозоғистонга ушланганлар билан боғлиқ вазият ва уларнинг нима сабабдан ушлангани ҳақида ахборот бермаган.

Шу муносабат билан Қозоғистон ТИВ Миср ТИВга норозилик нотасини юборди ва бу каби нотани Мисрнинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхонаси вакилига ҳам топширди, деди Жайнақов ҳукумат мажлиси танаффуси вақтида журналистларга берган интервьюсида.

Унинг айтишича, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти ва Миср ҳуқуқ- тартибот идоралари вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар “самара бермади”, бироқ Қозоғистон томони Қозоғистон фуқароларининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият юзасидан тушунтириш берилишини ва ҳибсга олинганларнинг олдига кириш имконияти яратилишини талаб қилмоқда.

«Қоҳирада Қозоғистоннинг олти нафар фуқароси йўқолиб қолганидан бери 12 кун ўтди. Бизда бўлган ишончли маълумотларга кўра, 20 июль оқшомида улар Миср махсус хизмати ходимлари томонидан ушланган. Шундан бери биз Миср томонидан ушланганлар билан боғлиқ вазият ҳақида расмий маълумот олганимиз йўқ”, — деди Жайнақов.

Миср хавфсизлик идоралари томонидан олти нафар қозоғистонлик талабанинг ҳибсга олингани 25 июлда маълум бўлди. Уларнинг икки нафари тил ўрганиш курсларида ўқиш мақсадида 11 июль куни Қоҳирага келган ва бошқалар билан бирга битта уйда истиқомат қилиб келишаётган эди. 20 июлдан бошлаб улар қариндошлари билан алоқага чиқишни тўхтатган.

XS
SM
MD
LG