Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:02

ФВВ Қозоғистонда ёниб кетган 7 кишининг ҳаммаси ўзбекистонлик эканини билдирди (ВИДЕО)


Ўзбекистонликлар иштирокидаги автоҳалокатнинг энг даҳшатлиси 18 январь куни юз бериб, унда 52 одам ёниб кетган эди
Ўзбекистонликлар иштирокидаги автоҳалокатнинг энг даҳшатлиси 18 январь куни юз бериб, унда 52 одам ёниб кетган эди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) Қозоғистондаги автоҳалокатда нобуд бўлган 7 ўзбекистонликнинг жасади Хоразмга етказилганини маълум қилди. Хабарда айтилишича, ҳозир 1 март куни содир бўлган ҳалокат қурбонларининг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу йилнинг 1 мартида Ақтау-Бейнау автомобил йўлида йўловчи ташувчи машина билан юк машинаси тўқнашиб кетиши оқибатида 7 киши ўлган эди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги автоҳалокатда ҳалок бўлганларнинг дастлабки рўйхатини 2 март куни эълон қилди. Бу рўйхатда дастлаб 6 кишининг исми бор эди. 4 март кунги рўйхатга эса яна бир кишининг исми қўшилди.

Вазирликнинг билдиришича, рўйхатдаги одамлар ёниб кетган Lada Largus автомашинасинингг йўловчилари бўлгани тахмин қилинаётир:

1. Аллаяров Расулбек Қўзибоевич, 23.02.1981 йил — Хоразм вилояти, Шовот тумани, Гулчи кўчаси 19 уй (автомобиль ҳайдовчиси).

2. Душамов Зокир Қуранбоевич, 11.04.1977 йил — Хоразм вилояти, Шовот тумани, “Тукмангит” МФЙ (йўловчи).

3. Раҳимов Шерзод Сапарбоевич, 12.07.1980 йил — Хоразм вилояти, Шовот тумани,“Гулистон” шаҳарчаси (йўловчи).

4. Бегназаров Мардонбек Хушнуд ўғли, 27.10.1995 йил — Хоразм вилояти, Боғот тумани,“Найман” ҚФЙ (йўловчи).

5. Мадаминов Ғайрат Розматович, 13.10.1985 йил — Хоразм вилояти,Гурлан тумани, Гурлан шаҳарчаси, Махтумқули кўчаси, 34 уй (йўловчи).

6. Болтаев Маҳмуджон Сабуржон ўғли, 21.09.1995 йил — Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, “Остоно” ҚФЙ (йўловчи).

7. Машарипов Санжар Турдиевич, 20.06.1991 йил — Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, “Остоно” ҚФЙ (йўловчи).

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги воқеа юзасидан қўшимча маълумотларни олишни истаганлар (+998 71) 147−10−50 телефонига қўнғироқ қилиши мумкинлигини билдирган.

Айни ҳодиса бўйича Қозоғистонда “Йўл ҳаракати қоидасини ва транспорт воситасидан фойдаланиш тартибини бузганлик” моддаси асосида тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинган.

Shacman русумидаги юк машинаси ва Lada Largus универсал енгил автомашинаси тўқнашган пайтда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўтирган машина ёниб кетгани акс этган видео бироз сўнгра YouTube тармоғига илинган эди.

Қозоғистонда сўнгги икки ой ичида бир неча марта ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобуслар ҳалокатга учрагани хабар қилинди.

18 январь куни ана шундай ҳодисаларнинг энг даҳшатлиси юз берди. Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманидан ўтувчи "Самара-Чимкент" автомобиль йўлида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 ўзбекистонлик нобуд бўлди.

23 январга ўтар кечаси Чимкент-Петроповлоск- Нижневартовск йўналишида йўлга чиққан автобсунинг музлаб бузилиб қолиши оқибатида совуқда қолиб кетган 47 ўзбекистонлик қутқарилди.

26 февраль куни “Самара-Чимкент” йўлининг Ақтўбў вилоятидан ўтувчи қисмида “Краснодар-Чимкент” йўналиши бўйича 25 нафар ўзбекистонликни олиб кетаётган Mercedes автобуси ағдарилиб кетган эди. Воқеада 7 ўзбекистонлик жароҳатланган.

XS
SM
MD
LG