Линклар

Шошилинч хабар
21 апрел 2018, Тошкент вақти: 05:16

МХХ раиси Қодирий¸Чўлпонларни отган КГБнинг 100 йиллик байрамида нега қатнашди?


Россияда Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) - собиқ КГБнинг 100 йиллик таваллуд кунида "Туғилган кунингиз билан, жаллодлар!" дея плакат кўтариб олган Pussy Riot панк-гуруҳи аъзоси Мария Алёхина ҳибсга олинди.

20 декабрь Россияда Федерал Хавфсизлик Хизмати (ФСБ), собиқ КГБнинг 100 йиллик таваллуд куни нишонланди. Шу муносабат билан Россия президенти Владимир Путин МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов ҳам қатнашди.

20 декабрь Россияда Федерал Хавфсизлик Хизмати (ФСБ), собиқ КГБнинг 100 йиллик таваллуд куни нишонланди. Шу муносабат билан Россия президенти Владимир Путин МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов ҳам қатнашди.

Бу воқеага муносабат билдирган ўзбекистонлик блоггер Отабек Усмон Faceboocдаги саҳифасида “КГБ (ФСБ) ташкилотининг Москвада ўтган 100 йиллигида Ўзбекистон СНБ раиси Рустам Иноятовнинг қатнашганини ватанга xиëнат,” дея баҳолади. Ў

Ўзбек ойдинларини шафқатсиз қатағон қилган КГБнинг 100 йиллиги байрамида Ўзбекистон давлати ва миллати хавфсизлиги учун маъсул идора раҳбарининг қатнашгани нимани билдиради?

Бу савол жавобини "Қурултой" дастурида изладик.

Ўзбек ойдинларини қатағон қилган КГБнинг 100 йиллигида ўзбек мулозимининг қатнашгани нимани билдиради?
илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:44:49 0:00

Давра суҳбати қатнашчиларининг аксари бу савол жавобини Ўзбекистон жорий президенти Шавкат Мирзиëевнинг ташқи сиëсат векторини¸ Каримовдан фарқли¸ Россия томон йўналтираëтганидан излаш лозимлигини таъкидлашди.

"Қурултой"да қатнашган тарихчи ва блоггер Ботир Ҳасанов Иноятовнинг бу тадбирда қатнашганлигини “миллий фожиа” деб атади.

КГБ тарафидан тазйиқ қилингани ортидан мамлакатни тарк этиб АҚШда яшаëтган ҳайкалтарош Омон Азиз назарида “100 ëшдаги бу ташкилот қўллари минглаб ўзбек жадидлари қонига” ботган.

Эшиттиришда қатнашган фаол Дилобар Эркинзода “ўзбек жамоатчилигини бу шармандаликка жим қараб тургани” учун танқид қилди.

Айни пайтда Россияда Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) - собиқ КГБнинг 100 йиллик таваллуд кунида "Туғилган кунингиз билан, жаллодлар!" дея плакат кўтариб олган Pussy Riot панк-гуруҳи аъзоси Мария Алёхина ҳибсга олинди.

Алёхина бу плакатни ФСБнинг Большая Лубянкадаги бош қароргоҳи олдида 20 декабрь куни ушлаб турди.

Тадбир иштирокчилари шунингдек ФСБ деворларга "Бу ерда чекистлар одамларни ўлдиришган", дея стикерлар ёпиштирди.

Тарихий маълумотларга кўра¸ ФСБ биноси ичида Файзулла Хўжаев¸ Акмал Икромов каби ўзбек сиëсий арбоблари қатл қилинган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG