Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:23

Рассом-дизайнер Б. Ҳайдаров: Ҳукумат ўзбек тили учун автокоррекция дастури яратишни зиммасига олиши керак


Тошкентлик рассом-дизайнер Беҳзод Ҳайдаров Интернет тармоғида кенг омма учун ўзбек тилидаги матнни автоматик тўғирлайдиган дастур (автокоррекция) ишга туширилиши зарур, демоқда.

Ҳайдаров, асосий мулоқот майдонига айланган онлайн платформаларда саводни ошириш ва ўзбек тилини мукаммал ўрганиш имконини берувчи дастурнинг яратилишини ҳукумат зиммасига олиши керак, деб таклиф қилмоқда.

Айни таклиф билан Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилганини айтган Ҳайдаров, конкрет жавоб ололмаганини билдирди.

25 йиллик фаолияти давомида 3 мингдан ортиқ китобга бадиий муҳаррир бўлганини рассом шу кунда ишсиз экани, аммо нияти шундай бир дастур яратилишига ҳисса қўшиш эканини билдирди:

- Ҳозир ўзбеклар дунёнинг аксар давлатларида бор. Мулоқот эса, асосан Интернетда - турли ижтимоий тармоқларда. Масалан, рус ёки инглиз тилида матн ёзсангиз, уни автоматик тўғирлайдиган дастурлар бор. Имло хатоси, мазмуни, синонимлари билан бор. Қозоғистон чиқарди, Қирғизистон ҳам. Лекин, Ўзбекистон ҳам шундай дастурни чиқариши керак ва буни давлат ўз зиммасига олса, бир ширкатга шу ишни топшириб, молиявий таъминласа, жуда яхши бўларди.

Ҳайдаров, бундай дастур саводхонликни ошириши, саводхонлик масаласи эса бугунги кунда асосий муаммолардан бири эканини таъкидлайди:

- Нафақат ижтимоий тармоқлар, кўчалардаги плакатлар, белгиларда ҳам хатолар тиқилиб ётибди. Ҳозир ҳамма матн ёзяпти. Россиядаги минглаб ўзбекистонликлар ҳам тармоқларда матн ёзяпти. Агар автокоррекция дастури бўлса, ҳамма ўз хатоларини тўғрилаб, тушуниб, саводини ошириб, йўлини топиб олар эди. Саводхонлик - миллатни ривожланишида муҳим. Ҳам Ўзбекистонимизнинг обрўси, ривожланиши учун ҳам яхши бўларди.

Қуйида Беҳзод Ҳайдаров билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Рассом дизайнер Б. Ҳайдаров: Ҳукумат ўзбек тили автокоррекция дастури яратишни зиммасига олиши керак
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:34 0:00
Бевосита линк

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 рақамига йўлланг, айни рақам билан Telegram, WhatsApp орқали Озодликка боғланинг!

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG