Линклар

Шошилинч хабар
20 Iyun 2026, Тошкент вақти: 16:46

"Одамларнинг тўпланишидан қўрқув". Украина уруши фонида Кремль Ғалаба парадларини бекор қилмоқда

Владимир Путин Москвадаги "Ўлмас полк" юришида бобосининг портрети билан. 9 май, 2015
Владимир Путин Москвадаги "Ўлмас полк" юришида бобосининг портрети билан. 9 май, 2015

Москванинг қўшни Украинага босқини қимматга тушмоқда ва бу бошоғриқ қачон ва қандай якун топиши ҳам аниқ эмас, шу боис бу йил 9 май Ғалаба куни Россияда бутунлай бошқача кўринишда ўтади.

Саратов, Орёл, Калуга, Рязань, Липецк, Елец, Гусев ва Тюмен шаҳарларида парад хавфсизлик билан боғлиқ сабабларга кўра бекор қилинди, деб хабар беради “Вёрстка” нашри.

Псков ва Великий Лук маъмурияти эса парад бекор қилинишини “махсус ҳарбий амалиёт иштирокчиларига ғамхўрлик” билан изоҳлаган. Вилоят раҳбари Михаил Ведёрниковга кўра, Украинадаги жангларда яраланиб, ушбу шаҳарларда даволанаётган Россия аскарларига парад мушакбозлиги “бошқач таъсир этиши мумкин”.

Курскда парад бекор қилинишига “мавжуд вазият” сабаб қилиб кўрсатилган бўлса, Белгород маъмурияти “кўплаб техника ва ҳарбий хизматчиларнинг бир жойга тўпланиши душман провокациясига олиб келиши мумкинлиги”дан хавотир билдирган.

Брянск, Краснодар ва Сочида байрам тадбирлари бекор қилинишига изоҳ берилмади. Нижневартовск, Сургут ва Ханти-Мансийскда парадлар бошқа шаҳарлар билан бирдамликни намойиш этиш мақсадида бекор қилингани айтилмоқда.

Шунингдек, аннексия қилинган Қрим шаҳарларида ҳам бу йил парадлар хавфсизлик билан боғлиқ сабабларга кўра ўтказилмаслиги маълум қилинди.

"Ҳамма нарса фронт учун"

Совет Иттифоқининг Иккинчи Жаҳон урушида нацистлар Германияси устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссасига бағишланган парадлар ва оммавий йиғилишлар бутун мамлакат бўйлаб, хавфсизлик важидан бекор қилинди.

Бутун мамлакат бўйлаб юз минглаб россияликлар Президент Владимир Путин ва бошқа расмийлар иштирокида Иккинчи жаҳон урушида ўлган ёки Совет ҳарбий ҳаракатларига бирор шаклда ёрдам берган қариндошлари суратларини кўтариб чиқадиган “Ўлмас полк” миллий спектакли бекор қилинди.

«Ўлмас полк» Тошкентда: пропаганда воситаси ё хотира юриши?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:33 0:00

Советларнинг, айниқса, Россиянинг Германия устидан қозонган ғалабасини нишонлаш Путин ҳокимият тепасида турган вақтда Россияда миллатчилик бош кўтариши асоси эди. Аммо ҳозир, кўплаб кузатувчиларга кўра, Кремлнинг рус армияси қудратини бўрттириб кўрсатишга уриниши Украинада берилаётган қурбонликларни яширишга халал бериши мумкин.

"Агар кимдир Украина билан урушда ҳалок бўлган қариндошларининг портретлари билан чиқса нима бўлади? – деб сўрайди тарихчи Максим Кузахметов. – Агар юзлаб одамлар шундай қилса‑чи? Бу зарба бўларди».

"Кремль табассум ва кулги билан "биз ғалаба қозонамиз" ва "ҳамма нарса фронт учун" деган туйғуни яратишга ҳаракат қилмоқда", дейди у Озодлик радиоси ва Америка Овози ҳамкорлигидаги Current Time нашрига. "Бу борада "Ўлмас полк" фақат мафкуравий зарар келтириши мумкин."

"Ўлмас эмас"

Кўпгина шаҳарларда расмийлар аҳолини автомашиналарига портретларни қўйиб маросимни нишонлашга чақирди.

"Акцияда нафақат аҳоли, балки бутун ташкилотлар ҳам иштирок этиши мумкин, – деди Нижний Новгород ҳукумати матбуот баёнотида. – Жамоат транспорти, шаҳар транспорти, ўт ўчириш бригадалари, тез ёрдам ва бошқалар".

Татаристон пойтахти Қозон ҳокимияти аҳолини портретларни кийим ёки машиналаридаги нишонларда намойиш қилишга чақирди. Шунингдек, одамларга Ғалаба куни расмий веб-сайтида ўз баёнотларини жойлаштириш ёки иш жойларида хотира лавҳаларини ўрнатиш таклиф қилинди.

Москвада ўтадиган Қизил майдондаги парад давлат телеканалларида кенг ёритилишига қарамай, жамоатчилик учун мутлақо ёпиқ бўлади.

Тарихчи Кузахметов Кремлнинг Қизил майдондаги парадни ёпиб қўйишини ортиқча дейди, унинг фикрича, оддий россияликларнинг одатий вақтларда ҳам бу воқеага гувоҳ бўлиш имконияти камлигини таъкидлайди. Унга кўра, бу Путиннинг «ваҳимаси» билан боғлиқ, эҳтимол Россия президенти 1981 йилда Мисрда ҳарбий парад чоғида ўз зобитлари томонидан ўлдирилган Анвар Садатни эслайди.

“Шунга ўхшаш нимадир содир бўлса-чи? – дейди у. – Агар зирҳли транспорт воситаларидан биридан ҳужум қилишса-чи? Путин ҳамма жойда хиёнатни кўради. У қўрқади".

“Ўлмас полк” маршига келсак, Москвадаги сиёсий фаол Элвира Вихарева Украинадаги урушни қўллаш учун Кремль март ойида Лужники стадионида ўн минглаб одамларни тўплаганида «террор» ҳужумидан қўрқмаганини эслайдиган ягона кузатувчи эмас.

“Одамлар катта боболарининг портретларисиз чиқади, – деб ёзди у 18 апрель куни Facebook’даги постида. – Одамлар оталари, ўғиллари, ака-укалари портретлари билан чиқади. Бунақада полк ўлмас эмас, балки ўладиган бўлиб қолар эди. Миқёс кўриниб қолади – "махсус операция" қимматга тушаётгани билинарди. Шунинг учун у бекор қилинди”.

Россия ҳукумати Украинага қарши урушни “махсус ҳарбий операция” деб атайди ва уни омма олдида уруш деб атаган фуқаролар Путин 2022 йил февралида босқинни бошлаганидан кўп ўтмай имзолаган қонунга кўра жавобгарликка тортилиши мумкин.

"Улар ўзлари таъминлай олмайдиган хавфсизлик учун триллионлаб рубль сарфлашди, – деб ёзди актриса ва блогер Алиса Ковалева Telegram’да. – Ёки улар катта оломондан қўрқяптими?»

"Ўлмас полк"нинг Қирғизистондаги юриши. Президентлар ва сиёсатчилар олдинги сафларда

Намойишдаги болалар.
1/22 Намойишдаги болалар.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Намойшда Сталиннинг портети ҳам олиб ўтилди.
2/22 Намойшда Сталиннинг портети ҳам олиб ўтилди.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Намойишчилардан бири.
3/22 Намойишчилардан бири.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Бишкекда "Ўлмас полк" юришида иштирок этган намойишчилар 7 километр масофани босиб зтдилар.
4/22 Бишкекда "Ўлмас полк" юришида иштирок этган намойишчилар 7 километр масофани босиб зтдилар.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Амалдаги президент Сўўрўнбай Жээнбеков бобоси Жээнбек Пирназаровнинг суратини кўтариб ўтди.
5/22 Амалдаги президент Сўўрўнбай Жээнбеков бобоси Жээнбек Пирназаровнинг суратини кўтариб ўтди.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Юриш иштирокчилари тўпланаётган пайт.
6/22 Юриш иштирокчилари тўпланаётган пайт.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Намойишчилар.
7/22 Намойишчилар.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Иккинчи жаҳон урушида 365 минг қирғизистонлик иштирок этган ва улардан 115 мингги урушда ҳалок бўлган.
8/22 Иккинчи жаҳон урушида 365 минг қирғизистонлик иштирок этган ва улардан 115 мингги урушда ҳалок бўлган.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
"Ўлмас полк" намойишида собиқ президент Алмазбек Атамбаев оиласи билан иштирок этди. 
9/22 "Ўлмас полк" намойишида собиқ президент Алмазбек Атамбаев оиласи билан иштирок этди. 
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Расмий маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда Қирғизистонда 344 нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийси яшамоқда.
10/22 Расмий маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда Қирғизистонда 344 нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийси яшамоқда.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Бишкекдаги Ғалаба майдонида юриш якунланди.
11/22 Бишкекдаги Ғалаба майдонида юриш якунланди.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
12/22
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Ўшда ҳам "Ўлмас полк" юриши бўлиб ўтди.
13/22 Ўшда ҳам "Ўлмас полк" юриши бўлиб ўтди.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Ўш шаҳар марказий майдонида театрлаштирилган томоша кўрсатилди.
14/22 Ўш шаҳар марказий майдонида театрлаштирилган томоша кўрсатилди.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Ўш вилоятидан иккинчи жаҳон урушида 85 минг одам қатнашган.
15/22 Ўш вилоятидан иккинчи жаҳон урушида 85 минг одам қатнашган.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Боткен вилояти марказида ўтказилган тадбир.
16/22 Боткен вилояти марказида ўтказилган тадбир.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Боткен.
17/22 Боткен.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Япон автомашинасидан "ясалган" Т-34 танкы. Жалолобод. 
18/22 Япон автомашинасидан "ясалган" Т-34 танкы. Жалолобод. 
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Жалолободдаги "Ўлмас полк" юришида ўн минг одам иштирок этди.
19/22 Жалолободдаги "Ўлмас полк" юришида ўн минг одам иштирок этди.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Намойишга айрим одамлар Россия байроғини кўтариб чиқди.
20/22 Намойишга айрим одамлар Россия байроғини кўтариб чиқди.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида "Мен бобом билан фахрланаман", деган шиор остида парад ўтказилди.
21/22 Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида "Мен бобом билан фахрланаман", деган шиор остида парад ўтказилди.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Қирғизистонлик Азамат Асемкулов Совет Иттифоқи Қаҳрамони Чўлпўнбай Тулўбердиевнинг портретини кўтариб, Москвадаги "Ўлмас полк" намойишида қатнашди.
22/22 Қирғизистонлик Азамат Асемкулов Совет Иттифоқи Қаҳрамони Чўлпўнбай Тулўбердиевнинг портретини кўтариб, Москвадаги "Ўлмас полк" намойишида қатнашди.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Ўлмас полк” тадбирида 50 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.
Олдинги слайд
Кейинги слайд

Оломондан қўрқув

"Одамлар Украинада ҳалок бўлганлар портретларини кўтариб юради, натижада Мудофаа вазирлиги айтган эмас, балки ҳақиқий қурбонлар сони кўриниб қолишидан қўрқув бор, дейди тарихчи Иван Курилла Озодлик радиосига берган интервьюсида. – Бу энг мумкин бўлган сабабдир. Аммо, умуман олганда, ҳокимият одамларнинг оммавий чиқишларидан қўрқади. Расмийлар аниқ қўрқади».

2022 йилги Ғалаба куни тадбирлари давомида урушга қарши намойишлар учун 125 киши ҳибсга олинганди, уларнинг аксарияти "Ўлмас полк" ҳаракати пайтида бўлган.

Россия ҳукумати мамлакатнинг Украинадаги йўқотишлари ҳақида ишончли маълумот бермаган. 2022 йил 21 сентябрида ҳарбийлар етти ой давомидаги босқинда 5937 аскар ҳалок бўлганини маълум қилди, бу рақам ўшандан бери янгиланмаган. Ғарб экспертлари ўлган ва яраланган россиялик аскарларнинг умумий сонини 200 мингдан ортиқ деб ҳисоблашади.

Шу билан бирга, ҳукумат урушга қаршиларнинг овозини ўчиришга зўр берди, узоқ муддатли қамоқ жазолари тайинланди ва сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган кўп "ватанга хиёнат" ишлари очилди.

“Ўлмас полк” 2011 йилда Сибирнинг Томск шаҳрида совет қурбонларини шарафлаш мақсадида шаҳардаги “Абадий аланга” ёдгорлиги олдида бир гуруҳ дўстлар орасидан оммавий ҳаракат сифатида бошланган.

"Биз бу байрамни бош қаҳрамонга, урушдан омон қолган ва охир-оқибат тириклигимиз учун сабабчи бўлган одамга бағишламоқчи эдик", дейди ушбу маросимнинг илк асосчиларидан бири, журналист Сергей Лапенков 2017 йилда Озодлик билан суҳбатда.

Бир неча йил ўтгач, бу ғояни Путин ҳукумати ўзлаштирди, Лапенковнинг айтишича, уни "бутунлай сунъий ташкилот"га айлантирди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири россияликлар Кремлнинг расмий “Ўлмас полк”ни бекор қилганига қарамай, кўчага чиқишни таклиф қилди.

“Мана бу манзарани тасаввур қилинг, – деб ёзган у Telegram’да. – Одамлар рухсат этилмаган "Ўлмас полк" учун кўчага чиқади ва полиция уларни калтаклаб, қўлларидаги боболари портретларини синдириб ташлайди. Жиннилик."

This item is part of

Форум

XS
SM
MD
LG