9 май - Украинада Россия бошлаган урушга 75-кун, Москвада Ғалаба байрами, Ўзбекистонда эса Хотира ва қадрлаш куни бўлди. Москванинг Қизил майдонида, кутилганидек дабдабали ҳарбий парад бўлди. Бу йил Путин Ғалаба байрамини ёлғиз нишонлади, бошқа давлат раҳбарлари бормади.