Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:57

“Салимбой” Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига 2-раҳбар этиб тайинланди

Ўзбекистонликлар орасида "Салимбой" номи билан танилган Салим Абдувалиев.
Ўзбекистонликлар орасида "Салимбой" номи билан танилган Салим Абдувалиев.

Салим Абдувалиев Миллий олимпия қўмитаси раисига ўринбосар этиб тайинланди. Бу президент Мирзиëев томонидан амалга оширилаëтган кадр ўзгаришларининг 6 январь куни жамоатчиликка очиқланган навбатдаги бўлагидир.

Салим Абдувалиев яна битта расмий лавозимлик бўлди

6 январь куни Ўзбекистон маҳаллий нашрлари эълон қилган кадр ўзгаришларидан бирига кўра¸ Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди.

Мустақил Ўзбекистон олимпия жамоасининг асосий спонсорларидан бири Салим Абдувалиев ҳисобланади.
Мустақил Ўзбекистон олимпия жамоасининг асосий спонсорларидан бири Салим Абдувалиев ҳисобланади.

Ҳозирга қадар қўмитага раҳбарлик қилиб келган Мираброр Усмонов бу лавозимдан кетиб¸ унинг ўрнига “Ўзбекнефтгаз” миллий ҳолдинг компанияси раҳбари Алишер Султонов тайинланган.

МОҚ фахрий президенти этиб тайинланган Мираброр Усмоновнинг айни пайтда Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти лавозимини сақлаб қолгани айтилмоқда.

2015 йил августида “Ўзбекнефтгаз” раҳбарлигига тайинланган Алишер Султонов 2013 йилда Қаршининг “Насаф” футбол клубига директорлик қилган.

Салим Абдувалиев 4 декабрь кунги Ўзбекистон президентлиги сайловлари арафасида¸ хусусан¸ сайлов кунида ҳам¸ "Мирзиëев - менинг президентим" деб ëзилган футболкада тушган суратларини ижтимоий тармоқларда ëйинлаган эди.

Ўзбекистонда танилган йирик тадбиркор Салим Абдувалиев Миллий олимпия қўмитаси янги раиси Султоновнинг ўринбосари этиб тайинланди.

Айни пайтда¸ Абдувалиев 2008 йилда марҳум президент Каримов томонидан ўзбек спорти ривожига қўшган ҳиссаси учун расмий мукофот билан тақдирланган.

Салим Абдувалиев 1997 йилдан бери Ўзбекистон спорт кураши ассоциацияси президенти лавозимини ҳам эгаллаб келмоқда.

Артур Таймазов ва Салим Абдувалиев. Лондон Олимпиадасида. Таймазов олтин медал ютган кун. 11.08.2012.
Артур Таймазов ва Салим Абдувалиев. Лондон Олимпиадасида. Таймазов олтин медал ютган кун. 11.08.2012.

Йиллардан бери Салим Абдувалиевнинг олимпиада ўйинларида Ўзбекистон миллий жамоасига спонсорлик қилиб келгани айтилади.

XS
SM
MD
LG