Линклар

Шошилинч хабар
26 феврал 2020, Тошкент вақти: 00:15

Миллий телеканалларда сайловлар ҳақидаги ЕХҲТ дастлабки хулосасидаги танқидий фикрлар акс этмади


22 декабрь куни Ўзбекистонда ўтказилган парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловларни мингга яқин хориждан эксперт мақомида келганлар кузатди.

23 декабрь куни уларнинг деярли аксарияти сайловларга оид ўз дастлабки хулосасини жамоатчиликка тақдим қилди.

Хусусан¸ 1999 йилдан бери илк бор Ўзбекистон сайловларига 300 дан ошиқ экспертдан ибора тўлақонли миссиясини юборган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти 23 декабрь куни матбуот анжумани ўтказиб¸ ўз дастлабки хулосасини эълон қилди.

Бу хулосада¸ сайлов ва сайловолди жараëнидаги айрим ижобий ўзгаришлар қайд этилган бўлса-да¸ жиддий танқидлар ҳам билдирилди.

23 ва 24 декабрь кунлари сайловлар ҳақида махсус дастурлар тақдим этган “Ўзбекистон 24”¸ “Ëшлар” ва “Севимли” каби телеканаллар¸ хусусан¸ Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ЕХҲТ экспертларининг танқидий хулосаларини жамоaтчиликка тақдим этмади.

Сайловлар ҳақида ТВда фақат мақтовлар?

Маҳаллий телеканалларнинг 22 сайловларга оид халқаро кузатувчилар хулосасига бағишланган махсус дастурларини кўрган ўзбекистонликлар уларда тақдим этилган маълумотларнинг “мутлақ ижобий”лигидан ҳайратга тушганларини билдирди.

Бу ëқда ижтимоий тармоқлар¸ блогер ва оддий сайловчилар сайловларга оид бор гапни айтиб¸ ëзиб¸ муҳокама қилиб ëтибди. ЕХҲТ матбуот анжуманидаги танқидий фикрлар ҳам тарқаб бўлди. Кечки пайт телевозорни махсус очиб¸ сайлов ҳақидаги программаларни кўрсам¸ ҳамма ëқ зўр ўтди¸ деган гаплар. Асосан¸ постсовет ва Шарқ давлатларидан келган кузатувчилар роса мақтаб гапирди. Охирида¸ ЕХҲТ миссияси бошлиғини кўрсатиб¸ унинг бу йилги сайлов янги кодекс бўйича ўтди¸ буни олқишлаймиз¸ деган гапини беришди. Танқид ҳақида лом-мим дейилмади”¸ деди тошкентлик зиëлилардан бири.

“Бошқа каналлар сайлов ҳақидаги хорижликлар хулосасини қандай ëритаркан¸ деб “Ëшлар” ва “Севимли”ни ҳам кўрдим”¸ деб давом этган бу суҳбатдош¸ бу каналларда ҳам бир хил мазмундаги программа кўрсатилганини таъкидлади.

Буларга тепадан буйруқ тушганми¸ ëки ўзларининг қотиб қолган эски усули¸ билмайман. Лекин телеканалларнинг ижтимоий тармоқларда бораëтган нисбатан эркин ахборот алмашинуви жараëнидан четда қолаëтгани аниқ”¸ дейди ўзбекистонлик томошабинлардан яна бири.

ЕХҲТ сайловлар ҳақида қандай танқидий хулоса берди?

22 декабрь кунги сайловлар ва сайловолди жараëнларини ноябрь ойидан бошлаб ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (ДИИҲБ) ва Парламент Ассамблеяси (ЙХҲТ ПА) биргаликда кузатди.

Делегациянинг Тошкентда 23 декабрь куни эълон қилган баёнотига кўра, Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги такомиллашган ва сўз эркинлигига ҳурмат ошган. Бироқ мухолиф сиёсий партиялар мавжуд эмас. Фундаментал ҳуқуқларга эътиборсизлик кенг ва сайлов кунидаги айрим жиддий қоидабузарликлар кузатилган.

Ўзбекистонда сайлов қонунчилигининг такомиллаштирилиши ва сўз эркинлигининг кенгайиши мақтовга лойиқ, аммо улар мухолиф партияларнинг йўқлиги, фундаментал инсон ҳақларини менсимаслик ва сайлов кунидаги жиддий қонун бузилишларини ўрнини қоплай олмайди", Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида ЕХҲТ миссияси раҳбари Тана де Зулуета.

ЕХҲТ кузатувчилари раҳбари шунингдек¸ Ўзбекистонда кейинги уч йил давомида “мустақил фикрлайдиганлар сони ўсаëтгани, одамларда эркинлик ҳисси пайдо бўлганини” қувонарли жараëн сифатида қайд эта туриб¸ “лекин бу эркинликнинг ўз чегаралари бор ва очиқ норозилик таъқиб ёки қамоқ билан тугаши мумкинлиги”дан хавотир ҳам билдирди.

Озодлик гаплашган тошкентлик оддий сайловчилар¸ миллий телеканаллар¸ қолаверса¸ расмий матбуотда бу танқидларнинг кесиб ташланганини билдирди.

XS
SM
MD
LG