ТОШКЕНТ. “Мен “Зироатбанк” мижози бўлган “Оқолтин таъмирсозлик” МЧЖдан лизинг асосида “Нексия” автомобили олгандим. Орадан уч йил ўтиб, 2018 йил май ойида шартнома шартларини тўлиқ бажардим. Аммо, мана, бир йилки, “Зироатбанк” маъмурияти Олмазор тумани нотариуси томонидан автомобилга қўйилган тақиқни ечиб беришни пайсалга солмоқда. Банк юристидан “Нега автомобилимни тақиқдан чиқармаяпсиз?” деб сўрасам, “Хоҳлаган одамимни чиқараман, бизнинг банк Марказий банкка қарамайди”, деди. Марказий банкка, Бош прокуратурага мурожаат қилдим. Банк юристи бекорга катта гапирмаган экан. Марказий банк ҳам “бу масала бизнинг ваколатимизга кирмайди” деган мазмунда жавоб берди. Қачонгача “Зироатбанк” эшигида сарғаяман?! Бирор давлат идораси бу банкдан қонун ижросини талаб қила оладими?!”
(Бу хабар Озодликка 14 май куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|