Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:14

АНДИЖОН – “Хориждан юк машинасини 1 октябргача олиб кирдим, лекин барибир 1 млрд сўм бож талаб қилишмоқда”


ПАХТАОБОД. “Мен – Муқимжон Йўлдошев, Андижон вилоят, Пахтаобод туман, Маданият қишлоғидан ёзмоқдаман. Тадбиркорлик қилиш мақсадида “Ҳамкорбанк”дан 20 минг евро кредит олдим. Ушбу мақсадли кредит асосида Украинадан Германияда ишлаб чиқарилган “DAF Euro 5” русумли юк машинасини сотиб олдим. 23 минг еврога харид қилинган юк машинасини жорий йил 29 сентябрь куни Қорақалпоғистон чегара пости орқали юртимизга олиб кирдим ва Андижонга олиб келдим.

Президентимизнинг 3088-сонли фармонига мувофиқ машинани имтиёзли тартибда фирмам номига ўтказишим керак эди. Лекин Андижон вилояти 03011 божхона маъмурияти менга “Кеч қолдингиз, 1 октябрдан имтиёз тугади, энди 1 миллиард сўм бож тўлаб номингизга ўтказасиз” демоқда. Ахир, мен машинани 29 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириб бўлдим-ку. Қолаверса, Қорақалпоғистондан келгунимча, 5 кун ўтди. Божхона маъмурлари бу ҳолатни инобатга олмай, бир миллиард тўлаш ёки машинани қайтариб юборишни талаб қилмоқда. Дардимни кимга айтишни билмай қолдим. Бунча маблағни қаердан топаман, ўзи машинани кредит асосида сотиб олган бўлсам! Божхона раҳбарияти муаммони ҳал қилиб беради деган умиддаман”.

(Бу хабар Озодликка 5 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG