ФОРИШ. “Мен – Сардор Бердиев, Жиззах вилояти Фориш туманидан ёзмоқдаман. Тадбиркорман. Туман ҳокими Абдували Мустанов савдо дўконимни бузишни талаб қилди, “нонкўр” деб ҳақоратлади. Дўкон ҳажми кичик эмиш. Ҳолбуки, дўкон 2012 йилда замонавий лойиҳа асосида қурилган, “қизил чизиқ”дан ҳам ташқарида. Куни кеча кўчмас мулклар Вазирлар Маҳкамаси рухсати билангина бузилиши айтилган эди. Республика раҳбарларидан мулкий ҳуқуқимизни ҳимоя қилишларини сўрайман”.
(Бу хабар Озодликка 6 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|