ОҚҚЎРҒОН. “Мен – Аҳрор Адҳамов, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Маданият массивидан ёзмоқдаман. Пахта ва ғаллага ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил қилган эдим. Мақбуллаштириш баҳонасида 40 гектар еримни олиб бошқа фермерга беришди. Аммо у фермер мен катта машаққат билан ишлов берган ер майдонига талаб даражасида қарай олмаяпти. Ўт босган ерларни кўриб ачиниб кетдим. Мутасадди раҳбарлардан ерни ўзимга қайтаришларини сўрайман”.
(Бу хабар Озодликка 28 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|