Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2020, Тошкент вақти: 10:10

CАМАРҚАНД – “Геология-қидирув экспедициясининг 350 ходими мажбуран маошсиз таътилга чиқарилмоқда” (ВИДЕО)


CАМАРҚАНД – “Геология-қидирув экспедициясининг 350 ходими мажбуран маошсиз таътилга чиқарилмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:39 0:00

ҚЎШРАБОТ. “Мен – Ҳабиба Тошбоевна, Самарқанд вилоят, Қўшработ туман, Зармитан қўрғонида жойлашган Зармитан геология-қидирув экспедициясининг 350 нафар ходими номидан мурожаат йўлламоқдаман. Самарқанд геология давлат унитар корхонаси раҳбарияти жорий йил 1 октябрдан 2020 йил 1 январгача Зармитан геология-қидирув экспедициясининг 98 фоиз ходимини мажбурий равишда маошсиз меҳнат таътилига чиқармоқда. Корхона раҳбари катта йиғилишда ишчиларга “қўлингиздан ҳеч нарса келмайди, ариза ёзинглар” деди. 350 ишчи – 350 оила дегани! Уч ой ичида уларнинг оила аъзолари, фарзандлари емайдими, ичмайдими? Ахир, бу муддат ичида вақтинча ишга киришнинг ҳам имкони йўқ-ку! 350 нафар ишчи номидан давлатимиз раҳбаридан ёрдам сўраймиз: ишимизни давом эттиришга имкон яратиб беринг!”

(Бу хабар Озодликка 5 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG