КОГОН. “Бухоро вилояти Когон шаҳридан ёзмоқдамиз. Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинида итлар фуқаролар томонидан заҳарлаб ўлдирилмоқда. Ўзбекистонда ҳайвонларни қийнаш ва ўлдиришга қарши меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганига қарамай, тилсиз, ҳимоясиз жониворларга бўлган шафқатсизликлар тобора кўпаймоқда.
Шу масалада қилинган мурожаатдан кейин жорий йил 28 август куни вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари, Когон шаҳар инспекцияси нозирлари ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят партия ташкилоти вакиллари мазкур ҳудудда ўрганиш олиб бориб, маҳалла аҳолиси билан учрашди ҳамда ушбу масалага ойдинлик киритди”.
(Бу хабар Озодликка 29 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|