Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:08

СИРДАРЁ – “ST’га муаммони ёзганим сабаб маҳалла раиси менга жарима қўллаш билан таҳдид қилмоқда”


СИРДАРЁ – “ST’га муаммони ёзганим сабаб маҳалла раиси менга жарима қўллаш билан таҳдид қилмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:28 0:00

ГУЛИСТОН. “Мен – Феруза Қурбонова, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Тараққиёт маҳалласи Тинчлик кўчаси 1-уй 10-хонадондан ёзмоқдаман. “Обод маҳалла” дастурига кирган кўчамиздаги йўл таъмири чала қилингани ҳақида мактуб йўллаган эдим. Мактубим чоп этилганидан кейин 3-4 киши келиб текширишди. Маҳалла раиси эса менга жарима қўллаш билан таҳдид қилди. Икки боламни ўзим тарбиялаб келмоқдаман. Улар учун маҳалладан нафақа пули оламан. Маҳалла раисининг даъвосича, гўё мен ноқонуний равишда нафақа пули олаётганмишман. Бугун давлатимиз раҳбари ҳар бир фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқини билиши лозимлиги, мамлакатда қонун устуворлиги ўрнатилиши кераклигини айтмоқда. Айрим маҳаллий раҳбарлар эса президент талабини тушунмаётганга ўхшайди.

Мен асли Тошкентдан келин бўлиб тушганман. Айрим шахслар мени “келгинди” дея ҳақорат қилмоқда. 3 ярим ёшли қизимни боғчага беришим керак. Эҳтиёжманд оила эканимиз ҳақида маълумотнома сўрасам, шуни ҳам ёзиб беришмаяпти. Бизга нисбатан адолатли муносабатда бўлишларини талаб қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 5 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG