Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:21

ҚАШҚАДАРЁ – “Хароб бинолар, 1970-йиллардан қолган жиҳозлар. Уларни мактаб дейишга уялади киши!”


ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан ёзмоқдамиз. Туман ҳудуди Андижон вилояти билан тенг. Туман бўйича 86 минг ўқувчи рўйхатга олинган. Аммо Чироқчида шармандали, ачинарли ҳолатдаги мактаблар талайгина. Мактаб бинолари вайрон бўлиб ётибди. 10 йиллардан буён электр энергияси ҳам, ичимлик суви ҳам йўқ. Жиҳоз ва парталар 1970-йиллардан қолган. Шунга яраша таълим ҳам издан чиққан.

Тизимдаги коррупция, ўғрилик ва кўзбўямачилик сабаб мактаблар янада хароб бўлиб бормоқда. Суратдаги аянчли манзараларга боқинг, уларни мактаб дейишга тил бормайди. Бу ҳолатга вазир Шерзод Шерматов эътибор қаратишини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 4 август куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG