Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:09

САМАРҚАНД – “Мени ҳақоратлаган аёлга қонуний чора кўрилмаяпти”


КАТТАҚЎРҒОН. “Мен – Дилшода Шодмонова, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Каттаминг қишлоғидан ёзмоқдаман. 2016-2017 йилларда Ойжон маҳалласидаги 12-мактабда ишлаганман. 28 август куни мени ушбу мактабга чақиртиришди. У ерда мени мактаб касаба уюшмаси раиси бўлган муаллима кутиб олди. Кутилмаганда у менга ҳақоратли сўзлар билан ташланиб кетди. Жумладан, “Сен ифлос мактабимизни Озодлик сайтига чиқариб юбординг, мана, устимиздан текширув бошлади, агар ойлигимиздан бир сўм ушлаб қолишса, сендан ундириб оламан”, деди. Ҳақоратларига чидай олмай йиғлаб чиқиб кетдим.

Жорий йил 3 сентябрь куни Каттақўрғон ИИБга менга нисбатан ҳақоратли муносабатда бўлингани юзасидан ариза бердим. Эртасига Ойжон маҳалласи участка нозири менга қўнғироқ қилди. Учрашганимизда у менга аризамни қайтариб олишни сўради. Мени ҳақорат қилган муаллима апрель ойида ҳам бир фуқаро билан жанжаллашиб судланган экан. Нозирнинг тушунтиришича, бу гал жиноий иш очишга тўғри келар экан. Мен “йўқ, қонун олдида жавоб берсин” дедим. Аммо кейин ишни холис ўрганмай, босди-босди қилиб юборишди. Мени ҳақорат қилганларга қонуний жазо берилишини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 1 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG