Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2019, Тошкент вақти: 17:50

ҚАШҚАДАРЁ – “Укам 10 ойдан буён туҳмат билан қамоқда ўтирибди” 


ҒУЗОР. “Мен – Раъно Бердиева, Қашқадарё вилоят, Ғузор туман, Нуробод кўчасидан ёзмоқдаман. Укам Комил Бердиев 2016 йил октябрдан 2017 йил июнгача “Шўртаннефтгаз”га қарашли МЧЖнинг чорвачилик тармоғига раҳбарлик қилган. У корхонада ўғрилик ва талон-торожларга чек қўяман деб ноҳақлик қурбонига айланди.

Укамни ўз шартларига кўндира олмаган масъуллар бир неча ой давомида унга маош беришмади. Бу ҳам етмагандек қилтиқли ем-хашак бера бошлашди. Укам қилтиқли ем-хашак чорва ўлимига сабаб бўлиши ҳақида раҳбарларга бир неча маротаба билдирги ёзган. Ҳолатни ўрганган мутахассислар ҳам шундай хулоса берган. Аммо корхона раҳбарлари бунга эътибор бермаган ва бир суткада 6-7 тагача чорва моли ўлими рўй берган. Чорва моли ўлими тегишли тартибда суратга олинган бўлса-да, бош ветврач уларни журналдан чиқармаган. Чорва моли ўлимини тасдиқловчи ҳужжатлар бош ветврач қўлига тушгач, ғойиб бўлган. Ҳақгўйликни талаб қилган ишчилар эса четлатилган.

Шу тариқа масъуллар ҳужжатларни сохталаштириб, укамга камомад юклаган. Бир гуруҳ кимсаларнинг ғарази ва хатоси туфайли укам Комил Бердиев 10 ойдан буён ҳибсхонада сақланмоқда. У озодликка чиқарилиши ва айбдорлар жазоланишини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 2 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG